Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида имтиёзли кредит ажратилиши ҳам йўлга қўйилган.

Бироқ, айрим тадбиркорларнинг масъулиятсизлиги сабаб банклар билан тузилган шартнома шартларига риоя қилмаслик ҳолатлари ҳам учрамоқда.

Бюро органлари иш юритувдаги банклар фойдасига ҳал қилинган суд қарорлари ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар қилинмоқда. Жумладан, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 январдаги ижро варақасига асосан ундирувчи АТ “Асака банк” Бухоро филиали фойдасига қарздор “Eltek Ekskyuziv” МЧЖдан жами 514.171 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган мазкур МЧЖга тегишли мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг вилоят бошқармаси алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси иш юритувига келиб тушган.

Ижро ҳужжати бўйича ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Қарор нусхаси тарафларга юборилган ва мазкур  қарздорликни бартараф этиш учун қарздорга ихтиёрий муддат берилган.  

Берилган ихтиёрий муддат давомида ижро ҳужжати талаблари  бажарилмаганлиги сабабли, қарздор МЧЖга тегишли гаровга қўйилган “Mersedes Bens Actors 1845” русумли автотранспорт воситалари ва “Schmitz Cargobul” русумли рефрижераторларга нисбатан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги қонуннинг 42-моддасига асосан қидирув эълон қилинган.

Бюронинг қидирув ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида жорий йилнинг 17 апрель куни қарздор “Eltek Ekskyuziv” МЧЖга тегишли қидирувда бўлган “Mersedes Bens Actors 1845” русумли рефрижератор автотранспорт воситаси Бухоро шаҳри ҳудудида аниқланиб, тегишли тартибда хатланган.

Қарздор МЧЖнинг тадбиркорлик фаолиятига, кредитларни қоплаш имкониятларга тўсқинлик қилмаслик мақсадида, МЧЖ раҳбарига Жиноят кодексининг 233-моддаси талаблари, яъни банд солинган ёхуд гаровга қўйилган мулкни ишониб топшириб қўйилган шахс томонидан қонунга хилоф равишда ўзлаштириш, растрата қилиш, яшириш, нобуд қилиш ёки унга шикаст етказилганда жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилиб, хатланган мазкур автотранспорт воситаси топширилган.

Шунингдек, қарздорлик белгиланган муддатда бартараф қилинмаган тақдирда, мазкур автотранспорт воситаси электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилиши ҳақида расман огоҳлантирилган.  

Ҳозирда, ижро ҳаркатлари давом этмоқда.  

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кредит қайтарилмаса гаровдаги мулк сотилади