Бугун Тошкент шаҳрида IV Бутунжаҳон креатив иқтисодиёт конференциясининг биринчи кунги тадбирлари ўтказилди.

Мазкур кенг кўламли тадбир Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (ACDF) томонидан Индонезия Республикаси, БМТ Савдо ва тараққиёт конференцияси (UNCTAD) ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (WIPO) кўмагида ҳамда Британия Кенгаши, Осиё тараққиёт банкининг Ривожланиш институти ва Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ҳамкорлигида ташкил этилди.  

Унда хорижий ва маҳаллий ташкилотлар масъуллари, шунингдек, 75 мамлакатдан 2 мингдан зиёд креатив соҳа раҳбарлари ва етакчилари иштирок этди.  

Анжуманнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаянэ Умерова, UNCTAD бош котиби Ребека Гринспан хоним  ва бошқалар  мазкур нуфузли тадбир иқтисодиётнинг келажаги ва энг янги технологиялар, шу жумладан, сунъий интеллектнинг ушбу жадал ривожланаётган соҳага таъсирини муҳокама қилиш учун муҳим мулоқот майдони эканини таъкидлади.  

[gallery-19571]

Қайд этиш керакки, «Инклюзив креативлик: ўзгарувчан реаллик» деб номланган асосий мавзу асосида иштирокчилар технологияларнинг жадал ривожланиши билан боғлиқ ижтимоий ва иқтисодий муаммолар ҳамда барқарор келажакни шакллантиришда креатив саноатларнинг ўрнини таҳлил қилишга асосий эътибор қаратди.  

–Конференцияга етмишдан зиёд давлатдан иштирокчиларнинг қайтнашаётгани унинг нуфузи юқори эканидан далолат беради. Сизларнинг машаққатли меҳнатингиз ва ёрқин истеъдодингиз туфайли мусиқа,  рассомлик, кино,  анимация,  мода,  дизайн каби соҳаларда дунё миқёсида йирик  лойиҳалар амалга оширилаётганини юксак қадрлаймиз. Бундай ноёб маҳсулотлар жаҳонда турли миллат, тил ва динга мансуб миллиардлаб инсонларни умумбашарий қадриятлар атрофида бирлаштиришга хизмат қилмоқда. Бугунги анжуманнинг айнан Ўзбекистонда ўтказилаётгани ҳам бежиз эмас. Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган юртимиз асрлар давомида Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жанубни ўзаро боғлаб, нафақат савдо-сотиқ,  балки маданият, адабиёт, санъат, янги ғоя ва технологияларнинг кенг  ёйилиши учун мустаҳкам кўприк бўлган. Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Улуғбек, Навоий каби дунёга машҳур алломалар ва шоирлар яратган бой илмий мерос ва ижодий асарлар Ғарб Уйғониш даври учун муносиб ҳисса қўшди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида биз ҳам Янги Ўзбекистонни яхши таълим, илм-фан, кино, мусиқа, амалий санъат соҳаларида йирик компанияларни ўзига жалб этадиган креатив индустрия маркази сифатида шакллантиришни ўз олдимизга мақсад ва вазифа қилиб қўймоқдамиз. Ишончим комилки, анжуман кунларида бу борадаги имкониятларимизни дунё ҳамжамиятига яққол намоён этамиз, – деди А.Арипов.  

Анжуманда айтиб ўтилганидек, IV Бутунжаҳон креатив иқтисодиёт конференцияси 2018 йилда илк бор Индонезияда ташкил этилган ва креатив иқтисодиёт масалаларини муҳокама қилиш учун етакчи халқаро платформа сифатида ўзини намоён қилган. WCCE барқарор иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва ресурсларга боғлиқ иқтисодиётдан билим иқтисодиётига ўтишда креатив соҳаларнинг ролини таъкидлаб, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.  

Маданий ва креатив саноатлар ҳар йили тахминан 2,3 триллион АҚШ доллари миқдорида даромад келтириб, глобал ялпи ички маҳсулотнинг 3,1 фоизини ташкил қилади. 2030 йилга келиб бу кўрсаткич 10 фоизга ўсиши кутилмоқда.  

Шундан келиб чиқиб,  ушбу конференцияда маърузачилар ўз билими ва тажрибасини иштирокчилар билан ўртоқлашмоқда. Улар орасида Британия Кенгашининг креатив иқтисодиёт дастури директори Реҳана Мугал ҳам бор. У бугун  креатив иқтисодиёт бўйича эришилган ютуқлар ҳақида маъруза қилди.  

–Аввало, ушбу тадбирда қатнашганимдан хурсандман. Буюк Британия креатив иқтисодиёт бўйича етакчилик қилади. Негаки, биз кўплаб соҳалар ривожида креатив ёндашувга аҳамият қаратганмиз. Умуман, жамият ҳаётининг гуллаб-яшнаши, ўсиши фақат маблағга эмас, балки бошқа жиҳатларга ҳам боғлиқ. Кейинги пайтда биз соғлом турмуш тарзига катта эътибор қаратганимиз учун барча соҳалар тенг ривожланяпти.  Сунъий интеллектнинг иш ўринларига таъсири борлиги боис, бугун креатив иқтисодиётнинг имкониятларини янада яққол намоён этишимиз зарур. Анжуманнинг биринчи кунида бу борада эришилган ютуқларимиз тўғрисида сўзлаб бердим, –деди Реҳана Мугал.  

Уч кун давом этадиган мазкур тадбир доирасида пленар йиғилишлар, панел муҳокамалар, воркшоплар ва маҳорат дарслари, шунингдек, қатор танловлар ўтказилади.  

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева иштирок этди.  

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Креатив иқтисодиёт анжумани иштирокчилар учун халқаро платформа яратди