Бугунги кунда Ер юзининг сейсмик ҳолатидаги ўзгаришлар, тез-тез содир бўлаётган зилзилалар ҳар бир инсонни хавотирга солади. Туркия, Сурия ва бошқа давлатларда рўй берган зилзилалар оқибатида юзага келган талафотлар мамлакатимизда сейсмик хавфсизликни таъминлаш, бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини оширишга қаратилган талабларни кучайтиришни тақозо этади. Чунки шаҳарсозликка оид қонунчилик талабларини бузиш, кўп квартирали уйларни ўзбошимчалик билан ўзгартириш, таянч қисмларига зарар етказиш каби ҳолатлар кўпайиб бормоқда.

Маълумотларга кўра, кўп қаватли турар жойларда ертўла ва биринчи қаватларининг таянч қисмларини ўзгартириш борасида 2021 йилда 13 минг 249 та, 2022 йилда 11 минг 778 та, 2023 йилда 13 минг 95 та ҳолатда ҳуқуқбузарликлар аниқланган. Шу ўринда қайд этиш жоизки, Туркиядаги зилзилада талафот етган биноларнинг қарийб 30 фоизи пастки қаватларга киритилган ўзгартиришлар оқибатида қулаб тушган.  

Парламент қуйи палатаси мажлисида кўриб чиқилган, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш ва қонунчилик талабларини бузганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликларни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокамаларида депутатлар бир қатор саволларни берди. Хусусан, қўмита раиси Эркин Зоҳидов 1966 йилги Тошкент зилзиласи эпицентрининг ёнида 51 қаватли бино қурилаётгани, умуман, бугунги баланд бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилиги қай даражада эканлиги, сейсмик ҳолатни баҳолаш қандай амалга оширилиши билан қизиқди.  

– Охирги йилларда Ўзбекистонда қурилишлар 7 қаватдан 28-30, ҳатто 40 қаватдан ҳам ошадиган вариантларда амалга оширилмоқда, – деди Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари Козим Тўлаганов. – Уларнинг конструкциялари янги технологиялар асосида ўрнатилади. Зилзилабардошликка текшириш одам қўли билан эмас, машинада текширилади ҳамда ҳисоб-китобини чиқариб беради ва албатта, 9 баллик зонанинг мажбурияти киритилади.  

Туркиядаги ҳолатдан кейин хавотир олиб, 12-16 қаватдан юқори қурилаётган барча иншоотларни текшириб чиқдик, қўпол ҳолатлар йўқ. Махсус аппарат олиб келиниб, биноларнинг 9 баллик зилзилага бардошлилиги текшириляпти. 1966 йилдаги зилзиладан кейин нормативларнинг ҳаммаси 9 баллик тизимга ўтказилган. Бугунги кунда қурилаётган баланд биноларнинг барчаси 9 баллик зилзилага чидамли қилиб қурилмоқда, шунга мос конструкциялар қўлланиляпти, хавотирга ўрин йўқ, – деди инспекция раҳбари.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Козим Тўлаганов: баланд бинолар 9 баллик зилзилага чидамли қилиб қурилмоқда, хавотирга ўрин йўқ