Бугунги кунда республикамизда 72 мингдан зиёд кўзи ожиз инсонлар яшайди.

Уларнинг 52 минг нафарга яқини эса китобхон. Юртимиздаги мавжуд 138 та кўзи ожиз инсонлар учун мўлжалланган кутубхоналарда 577 нафар кутубхоначи ишлайди. 

Кутубхоналарда ишлайдиган ишчиларнинг аксарияти кўзи ожиз инсонлардир. Тизимда ишлаётган ходимларга яратилган шарт-шароитлар,  муаммо ва камчиликларни ўрганиш мақсадида Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонасига ташриф буюрдик.

Марказда жами 40 нафарга яқин ходимлар ишлайди. Бу ердаги қўлланмаларнинг аксарияти брайль ёзувидаги китоблар ҳамда аудио китоблардир.

— Кутубхонамизга кўпроқ олий ўқув юрти талаба ёшлари келишади, —дейди кутубхона директор ўринбосари Гулчеҳра Султонметова. — Улар орасида кейинчалик ҳаёти давомида кўзи ожиз бўлиб қолган инсонлар ҳам бор. Уларга брайль алифбосини ўзлаштиришга ёрдам берамиз. Ундан ташқари китобларни талабгорларнинг уйларига етказиб бериш хизмати ҳам бўлиб, бу асосан кутубхона ишчилари томонидан амалга оширилади.  

Шунингдек, кутубхонада компьютер хонаси, овоз ёзиш студияси ҳамда босмахона ҳам мавжуд бўлиб, у ерда ҳам асосан кўзи ожиз инсонлар меҳнат қилишади. Овоз ёзиш студиясида аудио китоблар ёзилади. Сухандон матнни ўқиб беради, оператор уни аудио дискка ёзади. Кўзи ожиз инсонлар китобларни истаса брайль ёзувидаги кўринишда ўқиши, хоҳласа аудио овоз шаклида эшитиш имкониятига эга.

Тан олиш керакки кўзи ожиз ёки имконияти чекланган инсонларни ҳар қандай ташкилот ҳам жон-жон деб ишга қабул қилавермайди. Шу боис бундай инсонлар кўпроқ кутубхона ёки махсус мактаб интернатларда ишлашга мажбур.  Кутубхона ишчилари пайтдан фойдаланиб 8 соатлик иш жараёнида уларга тўланадиган маошлар жуда озлигини, имкон қадар маошларини ошириш чораларини кўрилишини таъкидлашди. Улар ҳам соғлом одамлар қатори фарзандларини олий ўқув юртларида ўқитиш, кредит тўловларини тўлашда қийналиб қолаётганларини билдиришди.

Аслида бу каби инсонларни ёруғ оламни кўра олмасликларининг ўзи катта бир фожиадир. Начора, тақдирнинг кечмишларига кўниб, яшашга мажбурдирлар. Улар орасида ҳам жаҳон чемпионлари, моҳир рассомлар, санъаткору ҳунармандлар етишиб чиқаётганини барчамиз кўриб, хайратланиб турибмиз.

Шундай экан, кўзи ожиз ҳамда ногиронлиги бор шахсларнинг иқтисодий аҳволини яхшилаш, улар учун ҳам турли сохаларда иш ўринлари яратишдаги чора-тадбирлар ижросини тезлаштириш муҳим масалалардан бири.

<iframe width="1350" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/75B_FSNJ2HY" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Нигора Раҳмонова,
Нишонбой Абдувоитов (видео) ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўзи ожиз кутубхоначилар: “Китоблар етишмайди, маошимиз жуда кам!”(+видео)