ФОТОРЕПОРТАЖ
Ҳиндистоннинг Керала штати Кожикоде (Каликут ҳам деб аталади) шаҳрида дунёга машҳур кемасозлик компанияси мавжуд. Наманган вилояти делегацияси Ҳиндистон сафарининг иккинчи кунида 140 йиллик тарихга эга ушбу компанияга ташриф буюрди.
Анъанавий услубда нодир кема ва қайиқ ишлаб чиқарувчи «Haji Ahamed Koya» компаниясига 1885 йилда Камакантакат Кунҳаммед Коя Хажи (1864-1919) томонидан асос солинган. Ота ишини Хажи Аҳамед Коя (1906-1971) давом эттириб, ривожлантиради. Айнан 1930-1940 йилларда компания кенгайди. Ҳозирда бу ишларга Хашим Аҳамед Коя бошчилик қилмоқда. Компания Араб кўрфази давлатлари ҳамда Европага кема ва қайиқлар етказиб беради.
[gallery-20968]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА