Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди.

Жумладан, Ж.А. исмли шахс А. исмли фуқаронинг ишончига кириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси учун бўлиб ўтадиган имтиҳонлардан ўтказиб, 800 АҚШ доллари эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилади. Тўрткўл тумани ҳудудида  ушбу пулларни  фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг  тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўза кунда эмас...