Қашқадарё вилояти Косон туманида жорий йилда 285 километр ички суғориш тармоқларини бетонлаштириш режалаштирилган. Бу ҳақда Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати маълум қилди.

Бу ишлар қишлоқ хўжалигида сувдан самарали фойдаланиш, йўқотишларни кескин камайтириш ва ерларнинг унумдорлигини оширишга хизмат қилади.

Лойиҳа доирасида туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси ходимлари томонидан фермер хўжаликлари аъзолари ҳамда маҳалла аҳолиси билан мунтазам учрашувлар ўтказилмоқда. Уларда аҳоли ўртасида “сув текин” деган қарашдан воз кечиш, мавжуд ресурслардан оқилона ва тежамкор фойдаланиш ғояси кенг тарғиб этилмоқда.

Айни кунларда тумандаги фермер хўжаликларига қарашли ички суғориш тармоқларини бетонлаштириш ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда. Бу орқали суғориш тизимларининг самарадорлиги оширилиб, сувнинг бекорга йўқолишининг олди олинади.

Мутахассислар таъкидлаганидек, ички тармоқларни бетонлаштириш ҳар бир томчи сувдан унумли фойдаланиш имконини яратади. Бу эса нафақат ҳосилдорликни оширади, балки сув танқислиги шароитида барқарор қишлоқ хўжалигини таъминлашга хизмат қилади.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Косонда ички суғориш тармоқлари бетонлаштирилмоқда