Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати оширилади
ФОТОРЕПОРТАЖ
“Наманган-Хитой” бизнес форуми иштирокчилари Янги Наманган туманидаги “Mexmash” масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюрди.
[gallery-17034]
Корхона бугунги кунда 500 дан ортиқ турли ўлчамдаги шуруп ҳамда рулонли қоғоз ишлаб чиқармоқда. Бу ерга 2008-2024 йилларда 30 миллион АҚШ доллар миқдорида инвестиция киритилган.
2025-2030 йилларда эса янги лойиҳани амалга ошириш учун 11,7 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш режалаштирилган бўлиб, бунинг натижасида қўшимча 420 та янги иш ўрни яратилади ва корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати ҳозирги 20 минг тоннадан 32 минг 900 тонна тайёр маҳсулотга етказилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА