Коррупция тараққиёт кушандаси
Бухоро давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари ўртасида «Коррупция ва порахўрликка қарши биргаликда курашамиз» мавзусида онлайн тадбир ташкил этилди.
Бухоро давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари ўртасида «Коррупция ва порахўрликка қарши биргаликда курашамиз» мавзусида онлайн тадбир ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, таълим муассасасининг профессор-ўқитувчилари, дин вакиллари ўз маърузалари билан қатнашди.
Тадбирда давлат раҳбари томонидан 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида Коррупцияга бағишланган масалаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтганлиги айтиб ўтилди.
Коррупциянинг келиб чиқиши, унинг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий зарарлари, коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий асослари ва механизмлари, Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва уларнинг мазмун-моҳияти, асосий принциплари ҳақида сўз борди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилганлиги, агентликнинг мақсад ва вазифалари тўғрисида йиғилганларга батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, йиғилишда олий таълим тизимида коррупцияга қарши кураш тобора қатъий бўлиб бораётгани, бу борада тўхтовсиз профилактик тадбирлар ташкил этилаётганига қарамай, ҳанузгача олий таълим муассасаларига ўқишга киритиб қўйиш масаласи билан боғлиқ фирибгарлик ёки коррупция ҳолатлари аниқланаётгани таъкидланди. Бундай салбий ҳолатларнинг институтда рўй бермаслиги учун коррупцияга қарши кураш бўйича олиб борилаётган тадбирларга алоҳида тўхталиб ўтилди.