Коррупция — ҳар қандай жамият ривожига тўсиқ бўладиган жиддий муаммолардан бири. Бу иллат нафақат алоҳида мансабдор шахсларнинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатади, балки кенг қамровли ижтимоий оқибатларга ҳам олиб келади. Самарали бошқарувни издан чиқаради, фуқароларнинг давлат институтларига нисбатан ишончини пасайтириб, жамиятда адолат мезонларини бузади.

Шу боис, Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган ҳамда бу борада тизимли ва қатъий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 21 апрель куни Президентимиз томонидан икки муҳим ҳужжат — “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон ва унинг мантиқий давоми сифатида “Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди. Бу ҳужжатларда белгиланган вазифалар ҳар бир ташкилот, ҳар бир раҳбар ва энг муҳими, ҳар бир фуқаронинг масъулиятини оширишга қаратилган.

Фармон билан 2025 йил 1 июлдан бошлаб йирик инвестиция лойиҳаларида коррупция хавфини бартараф этишга қаратилган муҳим механизм — халқаро стандартлар асосида коррупцияга қарши чоралар жорий этилиши белгиланди. Шунингдек, ушбу лойиҳалар доирасида ўтказиладиган йирик аукционлар ва тендерлар махсус рақобатбардошлик экспертизасидан ўтказилиши белгиланган.

Бундай ёндашув Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш, стратегик соҳаларда шаффофликни таъминлаш ва давлат маблағларининг оқилона сарфланишини кафолатлашга хизмат қилади. Шу билан бирга, халқаро молия институтлари ва донорлар иштирок этаётган лойиҳаларда тендер жараёнлари, техник ҳужжатлар ва маблағ тақсимоти устидан мустақил баҳолаш ва мониторинг тизими шаклланади.

Бундай илғор тажриба жаҳоннинг кўплаб давлатларида жорий этилган Integrity Pact, OECD Recommendation on Public Procurement ва UNCAC (БМТнинг коррупцияга қарши конвенцияси) каби халқаро ҳужжатлар талабларига мос келади. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг инвестициявий обрўсини оширишга ва ишончли ҳамкор сифатида тан олинишига замин яратади.

Шу билан бир қаторда, фармонда қайд этилган яна бир долзарб масала, бу – “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими қамровининг кенгайтирилиши ва унинг халқаро ташкилотлар иштирокидаги лойиҳаларга босқичма-босқич жорий этилишидир.

Мазкур платформа қурилиш объектларидаги молиялаштириш, тендер жараёнлари, техник ҳужжатлар ва ишларнинг реал ижроси бўйича маълумотларни ўз вақтида жамоатчиликка тақдим этиш имконини беради. Бу нафақат давлат маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлайди, балки фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтларининг жойлардаги назоратини институционаллаштиради.

Тизимнинг халқаро лойиҳаларга татбиқ этилиши эса донор ташкилотлар, хорижий инвесторлар ва молия муассасалари учун ишончли ҳисобдорлик муҳитини яратади. Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банки каби тузилмалар бундай тизимларга алоҳида эътибор қаратади ва уларнинг мавжудлиги молиялаштириш қарорларига бевосита таъсир кўрсатади.

Бу борадаги халқаро тажрибага назар соладиган бўлсак, Грузия 2018 йилдан бошлаб қурилиш соҳасида e-Construction Monitoring электрон назорат тизимини ишга туширди. Ушбу тизим қурилиш рухсатномалари, техник ҳужжатлар, молиялаштириш манбалари ва назорат инспекциялари натижаларини онлайн тарзда жамоатчиликка тақдим этади. Тизим жорий этилгандан кейин қурилиш соҳасидаги шаффофлик индекси 90 баллга етди (100 баллик шкалада).

Мексикада 2001 йилдан буён фаолият юритаётган Compranet давлат харидлари бўйича очиқ маълумотлар платформасидир. Унда тендер эълонлари, қатнашувчилар, ғолиблар, шартнома тузилган нархлар ва бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар барча учун очиқ. Жаҳон банкининг маълумотларига кўра, Compranet жорий этилганидан сўнг давлат харидларидаги коррупция ҳолатлари 30 фоизга камайган.

Ўзбекистонда жорий қилинган “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими бугунги кунда давлат буюртмаси асосида амалга оширилаётган қурилиш ишлари тўғрисидаги маълумотларни очиқлашга хизмат қилмоқда. Бироқ унинг қамрови ҳозирча маҳаллий лойиҳалар билан чекланган. Президент фармонига мувофиқ, эндиликда ушбу тизим халқаро ташкилотлар иштирокидаги лойиҳаларга ҳам босқичма-босқич татбиқ этилади. Бу орқали қурилиш соҳасида ҳам халқаро стандартларга мос ҳисобдорлик ва шаффофлик муҳити шакллантирилади.

Шу ўринда савол туғилиши табиий: “Шаффоф қурилиш” тизимини халқаро ташкилотлар иштирокидаги лойиҳаларга жорий этиш нимаси билан муҳим?

Энг аввало, Халқаро молия институтлари талабларига мувофиқ ҳисобдорлик муҳити яратилади. Яъни, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, ЕТТБ ва бошқа халқаро ташкилотлар молиялаштираётган ҳар қандай лойиҳада шаффофлик, коррупциядан холи жараён ва очиқ ҳисобот асосий шарт ҳисобланади. 

Агар “Шаффоф қурилиш” тизими техник ва ҳуқуқий жиҳатдан ушбу талабларга мос бўлса, халқаро маблағларни жалб этиш осонлашади, грант ва кредитларга кириш имконияти кенгаяди.

Бундан ташқари, агар тизимда тендер маълумотлари ва баҳолаш мезонлари очиқ бўлса, нафақат маҳаллий, балки хорижий компаниялар ҳам тендерларда тенг асосда иштирок эта олади. Бу эса сифатли қурилиш, паст харажатлар, инновацион ёндашувлар ва технологиялар демакдир.

Энг асосий жиҳатларидан бири, бу Ўзбекистоннинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрни яхшиланишига кўмак беришидир. 

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш хусусий ташаббуслардан кенг қамровли, тизимли ёндашувга айланиб бормоқда. Халқаро тажрибалардан илҳомланган ҳолда жорий этилаётган механизмлар — хусусан, “Шаффоф қурилиш” тизими ва инвестиция лойиҳаларида халқаро стандартлар асосида амалга оширилаётган назорат – фақат давлат органларининг эмас, балки жамоатчилик ва фуқаролик жамиятининг ҳам фаол иштирокини талаб этади.

Коррупцияга қарши кураш нафақат жазо воситаси, балки очиқлик, ҳисобдорлик ва фуқароларнинг ишончини тиклашга қаратилган умуммиллий ҳаракат бўлиши зарур. Шу мақсадда жорий этилаётган янгиликлар мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириши, халқаро майдонда ишончли шерик сифатида эътироф этилиши учун мустаҳкам пойдевор яратади.

Мунира Хайридинова,

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази ходими

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши қатъий қадамлар