Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Осиё кубогидаги ғалабаси қитъамиздагина эмас, балки бутун дунёда шов-шувга сабаб бўлди. Қўлга киритилган тарихий ғалабадан сўнг ҳалигача мухлислар эҳтироси босилгани йўқ.

Ижтимоий тармоқларда билдирилаётган фикрларни кузатсангиз, ғалабага сабаб бўлган кўплаб омиллар орасида ёшларимизнинг маҳорати, матонати, жасорати, фидойилиги билан бир қаторда, ўзбек футболида сўнгги йилларда амалга оширилаётган хайрли ишлар ҳам эътироф этилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг соҳада коррупциянинг йўқотилаётгани ғалабаларнинг бош омили эканлиги ҳақидаги фикрлари ҳам бот-бот тилга олинмоқда.

Бу фикрларга қўшилмасдан илож йўқ. Чунки узоқ йиллар давомида яшил майдондан ташқаридаги коррупцион ҳолатлар, келишилган ўйинлар, таниш-билишчилик ва бошқа иллатлар миллионлар ўйинининг ривожланишига тўсиқ бўлиб келаётган эди. Шахсан давлатимиз раҳбарининг эътибори билан соҳада янгиланишлар бошлангандан сўнг муваффақиятлар ўзини кўп куттирмаяпти. Демак, соғлом муҳит яратилса, барча соҳаларда ана шундай юксак натижаларни қўлга киритиш мумкин.

Жорий йилнинг 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди ва унда юртимизда коррупциядан холи муҳит яратиш бўйича қилинган ишларга танқидий баҳо берилиб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинган эди.

Йиғилишда иштирок этган давлатимиз раҳбари коррупция ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғов эканини таъкидлаб, мазкур иллатга “жамият танасидаги саратон” деб таъриф берган ва кенг жамоатчиликка мурожаат қилиб, коррупцияга қарши курашиш умуммиллий вазифа, ҳар бир ватанпарвар юртдошимизнинг виждон иши эканини таъкидлаган эди.

Айнан ушбу йиғилишда айтилган фикрлар, илгари сурилган ташаббуслар одамлар орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Тўю маъракалар, ўзаро суҳбатларда бош мавзуга айланди. Оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда коррупцияга қарши курашиш юзасидан таниқли мутахассислар, жумладан, кўплаб депутатларнинг фикр-мулоҳазалари кенг ёритилди. Мазкур иллатни бартараф этиш юзасидан таклифлар ўртага ташланди.

Айниқса, фикри тоза, коррупцияга тоқатсиз янги авлодни тарбиялаш мақсадида таълим масканларида ёшлар онгига ҳалоллик ғояларини сингдириш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Ривожланган давлатларнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги тажрибалари шуни кўрсатмоқдаки, ушбу иллатни бартараф қилишда жазо чоралари билан бирга тарғибот-ташвиқот ишларининг ҳам ўрни катта.

Дарҳақиқат, авваламбор, кўпчилик кўниккан тушунчаларни кескин бартараф этмасдан бу иллатга қарши муваффақият билан курашиш қийин. Афсуски, ҳали ҳам бирор муаммони ҳал қилишда “кимнингдир оғзини мойлаш зарур” деган тушунчага эга одамлар ҳам кам эмас.

Айниқса, бу ҳолат маиший соҳаларда яққол кўзга ташланади. Шу ўринда бир мисол келтириб ўтмоқчиман. Туғруқхонадан янги туғилган чақалоқни олиб чиқишдаги “узат-узатлар” ҳақида кўпчилик нолиб гапиради. "Бундай кезлар биров пул талаб қилишга ҳаққи йўқ” деган инсоннинг гапи оғзида қолади. “Пул талаб қилгани йўқ. Ўзбекчилик, кўпнинг ёмони бўлмай дедим” деган жавобни эшитади. Аслида суюнчи деб совға, пул бериш орқали ўзи ҳам жиноятга шерик бўлиб қолаётгани ҳақида ўйламайди.

Ушбу мисол ҳам коррупцияга қарши курашиш оддийгина “кампания” билан чекланиб қолиши ярамаслигини, самарага эришиш учун турли йўналишларда доимий иш олиб бориш лозимлигини яққол кўрсатиб турибди.

Коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш, давлат хизматларини кўрсатишда коррупциявий омилларни бартараф этиш, маиший коррупциянинг олдини олиш, шу жумладан, рақамлаштириш, бюрократияни қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва якунлари бўйича аниқланган коррупциявий нормаларни бекор қилиш бўйича таклиф киритиш шу ишлар жумласидандир.

Эндиликда коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ўз фаолиятида бевосита ташкилотнинг биринчи раҳбарига бўйсунади ва унинг олдида ҳисобдор бўлади. Айни пайтда коррупцияга қарши курашишда парламент, Миллий ва ҳудудий Кенгашлар, фуқаролик жамияти институтларининг роли оширилмоқда. Айнан ҳудудий Кенгашлар коррупциявий омилларни аниқлаб, уларга барҳам бериш учун қонунчиликни ўзгартириш, жазо муқаррарлигини таъминлаш бўйича Миллий кенгашга таклиф киритиб боради. Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашиш йўналишида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ҳам катта ишонч билдирилмоқда.  

Бундай юксак ишонч маҳаллий вакиллик органларининг ижро ҳокимиятидаги нуфузини ошириш, маҳаллий Кенгашларни халқнинг чинакам овозига айлантириш ва уларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш бўйича ўз олдимизга қўйган вазифаларимиз рўёбига хизмат қилади.

Президентимиз айтганидек, коррупцияга қарши курашиш умуммиллий вазифа, ҳар бир ватанпарвар юртдошимизнинг виждон ишига айланиши керак.  

Шерзод Маматқулов,

ЎзЛиДеП Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти

раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши курашиш – виждон иши