“Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 майдаги 259-сонли қарори билан тасдиқланган “2022-2023-йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури” 23-банди ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида 7 ноябрдан 7 декабргача “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” эълон қилинган.
Сирдарё вилоятининг олис Сардоба туманидаги 16-умумтаълим мактабида 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди. Тадбирда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мутасаддилари, туман бўлими ходимлари, директорлар, маҳалла фаоллари, ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Бошқарманинг Коррупцияга қарши курашиш комплаенс назоратини амалга ошириш бўйича бош мутахассиси Р.Қулматов мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маъруза қилди. Шунингдек, таълим тизимида ҳам коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш лозимлиги таъкидланди.
Мулоқот давомида коррупцияга қарши курашиш бўйича видеоролик намойиш этилди. Иштирокчилар мактабда яратилган шароитлар билан танишди. Таълим масканида ўқувчилар ва ўқитувчилар учун яратилган имкониятлар барчада катта таассурот қолдирди.
Ш.Суяров,
ЎзА мухбири