Коррупцияга қарши курашиш Миллий Кенгашининг қарорига асосан, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ҳудудий Кенгашлар ташкил этилиб, ўз фаолиятини бошлаган.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги “Қабуллар уйи”да Кенгашнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари, келгусида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Кенгаш аъзолари, мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг ахборот ва ҳисоботлари тингланди.

Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев ҳудудий Кенгаш фаолияти бўйича маълумот берди.  

Таъкидланганидек, кейинги қисқа давр ичида қабул қилинган Қонунлар, Президент фармон ва қарорларида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси натижасида коррупцияга қарши курашиш борасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги таъминланмоқда. Президентимизнинг 2020 йил 26 июндаги “Ўзбекистон республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашлари ташкил этилган. Бу коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, давлат органлари, ОАВ, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа нодавлат сектор вакилларининг биргаликдаги самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

– Коррупцияга қарши курашишда муҳим қадамлар ташланди, – дейди вилоят ҳокими, сенатор Ғофуржон Мирзаев. – Бу курашда ҳар биримиз шахсий намуна бўлишимиз лозим. Бугунги кунда раҳбарлар, масъул лавозимда ишловчи шахслар халқ олдида ҳисобдорлиги, бажараётган ишлари бўйича ахборот бериб бориши ўз самарасини бераяпти. Шуни унутмаслик керак, инсон очиқ мулоқотдан ўзини олиб қочаяптими, унга нисбатан халқнинг ишончи сўнади.

Вилоят прокурори Шоҳруҳ Аминов жорий йил 9 ойи давомида вилоятдаги коррупцияга оид жиноят ва ҳуқуқбузарликлар ҳолатини таҳлил қилиб берди.

Шу муддатда  225 та турли тоифадаги мансабдор шахслар ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Уларнинг 185 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, 47 нафари фирибгарлик, 2 нафари нодавлат ташкилотда ўз ваколатларини, 5 нафари мансабини суиистеъмол қилишда айбланган.

Жиноят содир қилган давлат хизматчилари ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганида Гулистон шаҳрида 80, Боёвут туманида 39, Янгиер шаҳрида 28, Сирдарё туманида 24, Мирзаобод туманида 23, Оқолтин ва Сайхунобод туманларида 21, Гулистон ва Сардоба туманларида 20, Ховос туманида 17 ва Ширин шаҳрида 6 нафарни ташкил қилади.

Булар айниқса, қурилиш (76 нафар), халқ таълими (36), соғлиқни сақлаш (15), банк (13) ва мактабача таълим (9) соҳаларида учраган.

Коррупцияга оид жиноятлар оқибатида давлат манфаатларига 26,6 миллиард сўм моддий зарар етказилганлиги аниқланган. Мазкур тоифадаги жиноят ишларининг тергови жараёнида 22,1 миллиард сўми ёки 83 фоизи ундирилиши таъминланган.

Шунингдек, вилоят ИИБ томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида бошқарма бошлиғи, полковник Шуҳрат Бўроновнинг ҳисоботи тингланди.  

Тадбирда коррупцион ҳолатларни вужудга келтирувчи омиллар ва бу иллатга қарши курашиш бўйича тренинг ўтказилди.

Шуҳрат Суяров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши курашиш – асосий вазифа