Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди ва туман Миллий гвардияси ходимлари билан ҳамкорликда туман Қўриқлаш бўлими биносида коррупция ва порахўрликни олдини олиш, профилактика ишларига бағишланган давра суҳбати  ўтказилди.

2020 йилнинг 30 июнь куни ўтказилган одил судловни таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган 49-сонли йиғилиш баёни асосида ишлаб чиқилган Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича “Йўл харита”си ижроси юзасидан ўтказилган мазкур учрашувда сўзга чиққан Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди судьяси Муҳаммад Каюмов исоният тарихида давлатлар шакллангандан буён коррупция уларни ичдан емирадиган ижтимоий иллат сифатида вужудга келгани, коррупцион ҳолатларнинг аянчли оқибатлари ва қабул қилинган Қонунлар мазмун-моҳияти ҳақида тўхталди: 

— Ҳозир авж олиб бораётган глобаллашув жараёнида бу даҳшатли иллатнинг бир давлат эмас, бутун бир минтақа ёки жаҳон тараққиётига таҳдид солувчи тури — халқаро коррупция пайдо бўлди. У демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига олиб келади, иқтисодий ривожланишни издан чиқаради, жамият ва давлат учун ўта хавфли бўлган уюшган жиноятчилик ва терроризмнинг кенг ёйилишига шароит яратиб беради.

Коррупция сўзи — лотинча «пора бериб сотиб олиш» маъносини англатиб, мансабдор шахслар томонидан уларга берилган ҳуқуқ ва имкониятлардан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланишни ифодаловчи сиёсий ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолият тушунилади. Коррупция жиноят қонунчилигида ўзи мустақил жиноят таркиби бўлмай, балки бир қатор мансабга оид жиноятларни қамраб олувчи умумлашган тушунчадир. Хусусан, унинг таркибига мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ҳокимият ҳаракатсизлиги, пора олиш, бериш ва бошқа бир қатор жиноятлар киради.

Демократик давлатлар коррупцияни ривожланиш ва янгиланишнинг илдизига болта урувчи хавфли иллат сифатида тан олиб, бу борада тизимли равишда иш олиб боришни ўзларининг асосий вазифалари деб белгилаганлар.

Судьяларга пора бериш дунёнинг барча динлари томонидан ҳам қораланган. Жумладан, Қуръонда: «Бир-бирларингизнинг мулкларингизни ноҳақ ўзлаштириб олманглар ва бошқаларнинг мулкини ўзлаштириш ниятида қозиларга рибо берманглар», — дейилган.

Коррупцияга қарши курашда давлат идоралари билан бир қаторда фуқаролик жамияти институтлари ҳам ҳамкорлик қилишлари лозим. Адолат тамойилларини қарор топтиришда, масъулият қонун олдида барчанинг тенглигини таъминлашни халқимиз яхши тушунмоғи талаб қилинади. Бунинг учун фуқароларни қарорлар қабул қилиш жараёнига жалб этиш, ахборот олишнинг самарали йўлларини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Айнан шунинг учун кейинги йилларда Олий Мажлиснинг иккала палатаси депутатлар ҳар бир умуммиллий қонунни қабул қилиш жараёнидан олдин кенг қатламдаги аҳоли таркиби билан қонун  лойиҳасини муҳокама этишда давлат қуйи идора вакиллари билан бирор қаторда нодавлат нотижорат ташкилотлари, айниқса, сиёсий партиялар ва ўзини-ўзи бошқариш идоралари вакиллари иштирокидаги муҳокамага кенг эътибор бериб, уларнинг  ўринли таклиф ва мулоҳазалари инобатга олинмоқда.

Шубҳа йўқки, ҳуқуқий онгни кўтариш ва ҳуқуқий дастурларда коррупцияга қарши кураш ва унинг олдини олиш чораларини кўришга бағишланган мавзуларни мактаб, касб-ҳунар коллежларида, олий таълим муассасаларида ўқитиш самарали ҳисобланади.

Алоҳида эътироф этиш лозимки, 2014 йил 14 майда имзоланиб кучга кирган қонунга биноан, коррупцияга қарши курашиш тизими эндиликда нафақат пора олувчи мансабдор шахслар, балки пора беришга қизиқтирган, воситачилик қилганларни ҳам жавобгарликка тортиш масаласини кучайтириш билан бир қаторда, бу каби жиноятлар бўйича баъзи нопок шахсларнинг ўз шахсий мақсадларига эришиш учун ҳалол ва қонунга итоат этувчи тўғрисўз мансабдор шахсларнинг баъзилари устидан риёкорона туҳматлар уюштирилишининг олди олинади.

2014 йил 23 июндаги Бош прокурор, Олий суд раиси, Миллий хавфсизлик хизмати Раиси ва Ички Ишлар Вазирининг порахўрлик жиноятлари ҳақидаги ариза ва хабарларни кўриб чиқиш, бу тоифадаги жиноят ишларини тергов қилиш ва судда кўришда қонун талабларига қатьий риоя қилинишини таъминлаш бўйича «Қўшма кўрсатмаси» 5-моддасида ўзига нисбатан пора сўраб товламачилик қилинган ёки пора олди-бердисида воситачилик қилган шахс, жиноий ҳаракатлар содир этгандан кейин ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилган ҳолдагина жиноий жавобгарликдан озод этилиши ҳамда энг асосийси, мана шу қўшма кўрсатма 8.2 бандига биноан шахсга айблов эълон қилишга фақат объектив далиллар мажмуигина асос бўлиши мумкинлиги, бунда, далиллар доирасини пора берувчи ва у билан боғлиқ шахсларнинг кўрсатмалари ҳамда айбига иқрорлик кўрсатмалари билан чегараламасдан, бошқа аниқ мезонлар билан асослантирилиши шартлиги белгилаб қўйилиши, сўзсиз, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳимоя этилишини янги босқичга кўтаради ва қонунийлик принципининг мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Ҳозирда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш, фош этиш ва унга қарши курашиш борасида ташкилий-ҳуқуқий чоралар амалга оширилиб, коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий механизми яратилди. 

Хусусан, 2017 йил 4 январдан Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни кучга киргани бу борадаги муҳим қадам бўлди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қабул қилинган мазкур қонун коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда муҳим ҳуқуқий асос яратди. Бу давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг намоён бўлишига йўл қўймаслик, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупциянинг барча шаклларига нисбатан муросасиз муносабат қарор топади. 34 моддадан иборат қонунда, аввало, коррупция билан боғлиқ тушунчалар берилган. Коррупция шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишдир.

Хулоса сифатида айтиш лозимки, коррупцияга сезиларли зарба бериш учун, энг аввало, жамиятдаги барча фуқаролар ўз ҳуқуқ ва бурчларини билишлари билан бир қаторда, унга шахсан риоя қилиш ва бошқалардан ҳам шуни талаб қилиш ҳамда мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан жамоат назоратини кучайтириш лозимдир.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши курашда давлат идоралари билан бир қаторда фуқаролик жамияти институтлари ҳам ҳамкорлик қилишлари лозим