Муносабат

Коррупцияга қарши курашишда ҳар бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат тизимли аҳамиятга эга. Жумладан, айрим фармон ва қарорлар бевосита натижага таъсир этувчи институционал ўзгаришларни бошлаб беришга хизмат қилади.

Куни кеча Президент томонидан қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон ҳамда “Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор шулар жумласидандир.

Фармон билан эндиликда Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш ҳар йили ҳудудлар кесимида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, прокурорлар ва ички ишлар органлари бошлиқлари билан биргаликда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан, маиший коррупцияга барҳам бериш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқиши белгиланди.

Шу билан бирга, фармон орқали коррупцияга қарши курашишда парламент палаталари иштирокини кенгайтиришга доир ҳам муҳим вазифалар амалиётга татбиқ этилмоқда. Сабаби, парламент бу – давлат маблағлари сарфланишини тасдиқловчи ва халқ номидан назорат қилувчи муҳим институтдир. Шу боис, Олий Мажлис палаталарининг коррупцияга қарши институционал таъсирини тубдан кучайтириш бугунги кунда стратегик аҳамият касб этмоқда.

Чунки, қонунчиликка мувофиқ бюджет маблағлари қайси соҳаларга кетмоқда – буни айнан парламент аъзолари тасдиқлайди. Аммо бу маблағлар самарали ва шаффоф сарфланяптими?  Мана шу саволга парламент фақат ҳисобот эшитиш билан эмас, балки амалий таҳлил ва профилактика билан ҳам жавоб бериши лозим.

Шу боис, Президент фармонида парламент аъзолари ҳар йили бюджетдан энг кўп маблағ оладиган учта вазирлик ва идорада коррупциявий омилларни аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиб бориши белгиланмоқда. Шунингдек, вазир ва ҳокимлар лавозимига номзодлар тегишлича Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашларида кўриб чиқилаётганда улар томонидан коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ режа ҳимоя қилинишига оид тартиб белгиланди. Унга кўра, ҳар бир номзод: “Мен раҳбар сифатида соҳамда қандай ислоҳотлар орқали коррупция хавфини камайтираман?” деган саволга жавоб бериши керак бўлади.

Ҳақиқатдан ҳам парламентнинг қонун қабул қилиш билан биргаликда, фаол таҳлилчи ва назоратчи орган сифатида ҳам иш олиб бориши, коррупцияни институционал даражада чеклаш имконини беради. Бу орқали жамият давлат бошқарувидаги ҳисобдорликка ишонади, тизимда эса ҳақиқий адолат ва самарадорлик шаклланади.

Яна бир халқчил ташаббуслардан бири бу ҳар ойнинг 1-5 саналарида режа асосида “қизил” тоифадаги маҳаллаларга тушиб, жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари чуқур таҳлил қилинишидир. Бу орқали “қизил” тоифадаги маҳаллалар фаолияти ҳамда у ердаги масъуллар иш тажрибаси ўрганилиб, улар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.

Шунингдек, 2025 йилнинг 1 июлидан йирик инвестиция лойиҳаларида коррупцияга қарши халқаро стандартлар ҳамда йирик аукцион шартларини рақобатбардошлик экспертизасидан ўтказиш тартиби жорий этилади. “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими қамрови янада оширилиб, босқичма-босқич халқаро ташкилотлар иштирокидаги лойиҳаларга жорий қилинади. Умуман олганда, фармонда коррупцияга қарши курашишда самарадорликни оширишга қаратилган кўплаб ташаббусларни мисол қилиб келтириш мумкин.

Қолаверса, қабул қилинган қарор орқали ҳам давлат органлари ва ташкилотларида “ҳалоллик вакцинаси” тамойили асосида коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга оид устувор вазифалар белгиланди. Хусусан, коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чоралари кўрилади. Давлат хизматларини кўрсатишда коррупциявий омилларни бартараф этиш, маиший коррупциянинг олдини олиш, шу жумладан, рақамлаштириш, бюрократияни қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назоратни амалга ошириш ва коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш имконини берувчи ситуацион марказлар фаолияти йўлга қўйилади.

2027 йил 1 январгача ҳуқуқий эксперимент тариқасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда “Ўзсувтаъминот” АЖнинг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари раҳбари лавозимига Агентлик ходимлари тайинланади.

2025 йил 1 июлга қадар эса, “E-anticor.uz” электрон платформасида коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларининг электрон реестрини юритиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича қилинган ишлар ҳақидаги ҳисоботни электрон шаклда тақдим этиш, аноним сўровномалар ўтказиб, натижаларини жамоатчиликка эълон қилиш имконини берувчи электрон модул ишга туширилади.

Умуман олганда, мазкур ташаббуслар Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастуридаги мақсад ва вазифаларга ҳамоҳанглиги билан янада аҳамиятли саналади. Боиси, социал-демократлар томонидан илгари суриб келинган дастурларда ҳам давлат маблағларига қилинган ҳар қандай тажовузни бартараф этиш ва талон-тарожлик ҳамда суиистеъмолчиликларни қатъий жазолаш принципи илгари сурилган. Бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш мақсадида давлат харидларига оид қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда давлат бюджети даромадлари ва харажатлари билан боғлиқ барча жараёнларни рақамлаштириш ва очиқлаш шулар жумласидандир.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур ҳужжатлар орқали Ўзбекистонда коррупцияга қарши институционал иммунитет яратиш сари муҳим қадамлар ташланмоқда. Мақсад коррупцияга қарши курашишда фақат – назорат эмас, ишончли тизим ва самарали механизмларни ҳаётга татбиқ этишдир.

Гулнорахон АБДУВОҲИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши институционал иммунитет яратиш сари муҳим қадамлар ташланмоқда