Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасида “Ўзбекипаксаноат” ва “Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмалари ходимлари иштирокида “Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Бугунги кунда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупцион омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Тадбирда коррупцияга қарши курашишда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда коррупцияга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш каби масалалар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Шунингдек, коррупцияга қарши курашишнинг самарали усуллари, этика қоидалари ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича билим ҳамда кўникмалар берилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА