Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилояти бошқармасида “Коррупция – тараққиёт кушандаси!” мавзуида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда соҳа ходимларига жамиятда коррупцияга қарши муросасиз курашиш янги босқичга кўтарилгани, хусусан, мамлакатимизда ҳам бу борада бир қатор дастурлар қабул қилиниб, улар бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилиб келинаётгани таъкидланди.  

Кадастр агентлиги тизимида очиқликни таъминлаш, коррупцион хатарларни олдини олиш ва бартараф этиш, соҳада замонавий коррупцияга карши курашиш тизимларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида тушунтиришлар берилди.  

– Бугунги кунда коррупция энг оғриқли масалалардан бири ҳисобланади, – деди Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили Ж.Очилов. – Шу сабаб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан юзага келаётган маъмурий ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида жамиятда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришга замин яратилмоқда. Бу йўлда аҳоли билан биргаликда курашишимиз лозим.  

ЎзА  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз!