“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида коррупциявий омилларни бартараф этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган мақсадли кўрсаткичлар белгиланган.

Соҳада давлат сиёсати изчиллигини таъминлаш мақсадида коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган давлат дастури қабул қилинди. Очиқ, эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхати 35 тадан 40 тагача кенгайтирилди.

Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашишнинг замонавий механизмлари кенг жорий этилди. Уларнинг фаолиятида очиқликни таъминлаш, жамоатчилик олдида ҳисобдорликни ошириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлисида шу ҳақда гап борди.

Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маъруза дастлабки тарзда муҳокама қилинди. Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ахбороти кўриб чиқилди.

Аҳолига хизмат кўрсатишда коррупция ҳолатларининг олдини олишни таъминловчи “Onlayn mahalla”, “Aholi tomorqasi”, “Onlayn-bozor”, давлат хизматчиларини онлайн режимда ўқитишга мўлжалланган “Open Data” платформалари ишга туширилгани қайд этилди.

Натижада “Transparency International” халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан 2023 йил якунлари бўйича Коррупцияни қабул қилиш индексида мамлакатимиз ўрни 5 поғонага, Бошқарув сифати индикатори ва Ҳукумат очиқлиги бўйича “Open Data Inventory” рейтингида 15 поғонага кўтарилган.

Мажлисда соҳада айрим камчиликлар сақланиб қолаётгани таъкидланди. Хусусан, 2023 йилда судлар томонидан кўрилган жиноят ишлари таҳлилига қараганда, коррупцияга оид жиноятлар оқибатида давлат манфаатларига етказилган зарарнинг юқори улуши Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларига тўғри келган. Коррупцияга оид жиноятлар сони Сурхондарё ва Андижон вилоятларида ортган.

Коррупцияга оид жиноят ишлари бўйича судланган шахсларнинг аксарияти мактабгача ва мактаб таълими муассасалари, тижорат банклари, соғлиқни сақлаш ташкилотлари ҳамда ҳокимликлар ходимларидир.

Ички назорат тузилмаларини ташкил этишда айрим давлат идоралари томонидан камчиликларга йўл қўйилган. Жумладан, ички назорат тизими жорий этилган давлат идораларининг 37 тасида ташкил этилган 996 та штат бирлигидан 172 таси (17,2 фоиз) вакант бўлса, 6 та ташкилотнинг 35 нафар ходимига қўшимча вазифалар юкланган.

Шу билан бирга, 20 та давлат ташкилотида ички назорат тизимини жорий этишга оид идоравий ҳужжат ишлаб чиқилмаган, 13 тасида ички назорат тизими самарали фаолият кўрсатмаяпти.

Муҳокама жараёнида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, қатор вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган қатор таклифлар билдирилди. Хусусан, коррупцияга оид жиноятларни таҳлил қилган ҳолда жиноятлар кўрсаткичи ошган давлат органлари ва ташкилотларида кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни белгилаш зарур.
Коррупция ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш тизими бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини жадаллаштириш, ички назорат тузилмалари ходимларига қўшимча вазифалар юклатилишининг олдини олиш керак.

Мажлисда юқорида қайд этилган камчиликларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар берилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга оид жиноятлар оқибатида давлат манфаатларига зарар етказаётган вилоятлар очиқланди