Коррупция ҳозирги даврда кўпқиррали иллат ҳисобланиб, уни чуқур ўрганиш ва олдини олиш учун комплекс ва тизимий ёндашувни давлат ва жамият, назария ва амалиётнинг кучларини бирлаштиришни таққоза этади. Энг авввало коррупциянинг пайдо бўлишининг объектив ва субъектив сабабларини ўрганиш, шу сабабаларни давлатчилик ривожланишининг мана шу босқичидаги ривожланиши билан таққослаш, шундан кейин коррупциянинг келиб чиқишининг ижтимоий-иқтисодий сабабларини йўқотишга йўналтирилган амалий қадамларни ташлаш ва бу иллатнинг олдини олишга қаратилган турли йўналишдаги профилактик тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш зарур.

Жиноят ҳуқуқида коррупция ибораси давлат идораларида ишлайдиган мансабдор шахсларнинг ёки давлат хизматчиларининг уюшган гуруҳ, шунингдек, бошқа жиноятчи шахслар билан ўзаро тил бириктириб жиноят содир этиши ёки уларни жиноят содир этиш учун шароит яратиб беришини англатади.

Мансабдорлик жинояти коррупциянинг кўринишларидан бири ҳисобланиб, унинг хусусияти шундан иборатки, ушбу жиноятларни қонуннинг ижросини таъминлайдиган ва уни қўриқлайдиган шахслар томонидан содир этилади. Ушбу жиноятчиликни кўпгина ғарб давлатларида кенг тарқалганлиги, ушбу давлатларда давлат аппаратининг коррупцияга ботганлиги, бу давлатлар қонун чиқарувчи органи томонидан коррупцион иллатларнинг кўринишлари бўлган порахўрлик, хизмат ваколатини суистеъмол қилиш ва бошқа мансабдорлик жиноятлари учун қаттиқ жазо турларини кучайтириш билан бир вақтда, мансабдор шахслар томонидан содир этиладиган хавфсизлик даражаси камроқ бўлган ва кенг тарқалган жиноят турларига камроқ эътибор берилган.

Шу сабабли коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни ва жиноятларни ўрганиш учун бир қатор мансабдорлик жиноятларини ҳамда мансабдор шахсларнинг хизмат соҳаларини таҳлил қилиш лозим бўлади.

Коррупция билан боғлиқ жиноятни содир этиш ва шахснинг ҳаракатини квалификация қилиш ҳамда унга жазо тайинлаш жиноят ҳуқуқида катта аҳамиятга эга.

Жиноятлар орасида коррупция ўта хавфли ҳисобланиб, инсоннинг ҳаётига, соғлиғига, мулкка, давлат барқарорлигига, шунингдек, бир қанча муҳим объектларга зарар етказиши билан жамиятимизга катта хавф туғдиради.

Конституциянинг 19-моддасига кўра, «Ўзбeкистон Рeспубликаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқдир». Мазкур конституциявий қоида ҳуқуқий дeмократик давлатда давлат, жамият ва фуқаро ўртасидаги ўзаро муносабатнинг нeгизи қонунийлик бўлиб, у жамиятда ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларга, яъни ўзаро масъулиятга эга бўлган субъектлар ўртасидаги ўзаро муносабатнинг тартибга солинишини таъминловчи қонун чиқариш тизимига эга бўлиш заруратини бeлгилайди. Бинобарин, масъулият шундай ҳодисаки, у инсон борлиғини ташкил этувчи учта асосий манба: шаxс, жамият ва давлат фаолиятини тартибга солишнинг объектив заруратини акс эттиради.

Давлат томонидан жамиятни бошқариш инсонлар xулқ-атворини (ижтимоий муносабатлар) ишонтириш ва мажбурлов усуллари ёрдамида тартибга солишдан иборат. Шаxсларда амалдаги қонун тизимидаги қоидаларга биноан xулқ-атворга эга бўлиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлигини англашни юзага кeлтириш орқали ишонтиришни амалга оширишга эришиш мумкин. Иккинчи усул эса ҳуқуқий нормалар қоидаларини бузган шаxсларга нисбатан фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини муҳофазалаш мақсадида мажбурлов чораларини қўллаш орқали ваколатли ҳуқуқ тартибот органлари томонидан амалга оширилади. Шундай қилиб, ишонтиришдан иборат мажбурлов усули билан ҳуқуқий тартибга солиш инсонлар xулқ-атворига ҳуқуқий нормалар ёрдамида мақсадли таъсир кўрсатишни мужассамлаштирган бўлиб, у ижтимоий муносабатлар доирасида амалга оширилади. Бинобарин, жавобгарликнинг ўзи, умуман олганда, ҳуқуқий муносабатни ташкил қилади.

Ўзбекистон қонунчилигида жавобгарликинг қуйидаги турлари мавжуд:

  • Жиноий жавобгарлик;
  • Маъмурий жавобгарлик;
  • Фуқаровий жавобгарлик;
  • Интизомий жавобгарлик;
  • Молиявий жавобгарлик.

Жиноий жавобгарлик фақат унинг ўзигагина хос бўлган белгиларга эга бўлиб, бу белгилари орқали маъмурий интизомий фуқаровий жавобгарликлардан фарқ қилади:

1. Қўлланиш асослари бўйича (фақат ЖКдаги мавжуд модда бўйича);

2. Қўллашнинг мазмуни бўйича (жиноят учун жазо суд давлат номидан тайинлайди, бошқа жавобгарликда эса ундай эмас);

3. Жавобгарликнинг қўлланиш субъекти бўйича фарқи (жиноятда жазони суд беради);

4. Қўлланиш тартиби бўйича фарқи (жиноий жазо фақат ЖПКда белгиланган тартибда тайинланади);

5. Жавобгарликка тортиладиган субъектларнинг доираси бўйича фарқи (жиноятда фақат жисмоний шахс жавобгар бўлади, фуқароликда юридик шахс ҳам).

Коррупцияга оид қилмишлар учун жавобгарлик:

  • § Жиноят кодекси ( 192-1-192-11, 205-214-моддалар);
  • § Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (15, 61-1, 179-3, 179-5,215-3, 241-1-241-11-моддалар ва ҳ.к.);
  • § Меҳнат кодекси (6, 34, 78, 79-моддалар ва х.к.).

Коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарликнинг ўзига хос жиҳатлари нималардан иборат?

Жиноят кодексида айнан коррупция учун жиноий жавобгарликни белгиловчи аниқ модда йўқ.

2001 йилда чоп этилган Юридик энциклопедиясида “Коррупция бу ўзи алоҳида жиноят қонунида мустақил жиноят таркиби бўлмай, балки бир қатор мансабдорлик жиноятларини ўз ичига қамраб олувчи умумлашган тушунчадир”[1] деб таъриф берилган.

Бинобарин, коррупцияга оид жиноятларнинг ҳусусиятидан келиб чиқиб, мазкур қилмишлар фақатгина махсус субъект хисобланган мансабдор шахс томонидан содир этилиши билан тавсифланади.

Шу сабабли коррупция билан боғлиқ жиноятларни ўрганиш учун қуйидаги мансабдорлик жиноятларини таҳлил қилиш лозим бўлади.

Коррупция билан боғлиқ жиноятларни назарда тутувчи Жиноят кодекси моддалари:

  • Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суистеъмол қилиш (205-модда);
  • Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш (206-модда);
  • Мансабга совуққонлик билан қараш (207-модда);
  • Хокимият ҳаракатсизлиги (208-модда);
  • Мансаб сохтакорлиги (209-модда);
  • Пора олиш (210-модда);
  • Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни ошкорлаштириш (243-модда) ва бошқалар.

Коррупцияни келтирувчи бошқарув тартибига қарши жиноятлар, мансабдор шахс томонидан қуйидагича содир этилиши мумкин:

  • § Ваколатидан қасддан ноқонуний фойдаланишда (ЖК 205-модда);
  • § Ваколатлар доирасига кирмайдиган ҳаракатларни содир этишда (ЖК 206-модда);
  • § Ўз вазифаларига лоқайдлик ёки виждонсизларча муносабатда бўлиши оқибатида уларни бажармаслиги ёки лозим даражада бажармасликда (ЖК 207-модда);
  • Ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши лозим ёки мумкин бўлган ҳаракатларни қасддан бажармаслиги ёки жиноятга йўл қўйишида (ЖК 208-модда) намоён бўлади.

Мазкур 205, 206, 207, 208 ва 209-моддалар бўйича жавобгарликнинг умумий шарти сифатида, ушбу жиноятларни содир этилиши натижасида:

  • Кўп миқдорда зарар етказиш (энг кам ойлик иш ҳақининг 300 бараваридан 500 бараваригача бўлган миқдордаги зарар) ёхуд
  • Жиддий зиён етказиш (фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини поймол қилиш, давлат ҳокимияти тегишли идораларнинг нуфузи ва ишончининг пасайиши) белгиланган.

Коррупциянинг энг тарқалган кўриниши бу – пораҳўрлик

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида пораҳўрлик тушунчаси қуйидаги 3 турдаги жиноят билан таърифланади:

- пора олиш,

- пора бериш ва

- пора олиш-беришда воситачилик қилиш.

Пораҳўрликнинг энг ҳавфлиси, бу Жиноят кодекснинг 210-моддасида назарда тутилган пора олиш жиноятидир. Мансабдор шахс томонидан пора олиш жиноятининг ижтимоий хавфлилигининг юқорилиги:

- давлат органи нормал фаолиятининг бузилиши;

- давлат органи обрўси тушиши;

- фуқароларнинг ижтимоий адолатга бўлган ишончининг сўниши; ҳамда

- фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига олиб келиши билан белгиланади.

Мансабдор шахслар томонидан содир этиладиган жиноятлар орасида пора олиш энг хавфли эканлиги сабабли, уни содир этиш учун 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Коррупцияга оид жиноятларни содир этиш натижасида, айбдорлар томонидан катта миқдордаги ноқонуний моддий бойликларга эга бўлаётганлиги ҳаммамизга маълум.

Чунки коррупция иллатининг асосий сабабларидан бири, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ёки фойдаланиш орқали ноқонуний тарзда моддий қимматликларга эга бўлиш ёҳуд мулкий манфаатдор бўлишдир.

Ушбу даромадларга қонуний тус бериш ва улардан фойдаланиш мақсадида, улар томонидан бундай даромадларни легаллаштириш харакатлари содир этилади.

2015 йил 20 август куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-391-сонли Қонуни қабул қилинди ва 33 қонун ва 10 кодексларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан Жиноят кодекси қуйидаги мазмундаги XIII-1 боб билан тўлдирилди:

  • • «XIII-1 боб. Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, қонунга хилоф равишда аралашиш билан боғлиқ жиноятлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган бошқа жиноятлар.

Ушбу Қонун билан Жиноят кодексига коррупцияга оид янги моддалар киритилди:

  • • 192-9-модда. Тижоратда пора эвазига оғдириб олиш;
  • • 192-10-модда. Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш;
  • • 192-11-модда. Нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш;

Ушбу қонунда БМТнинг Коррупцияга қарши Конвенция талабларидан келиб чиқиб «Мансабдор шахс» атамасининг янги таҳрирдаги ҳуқуқий маъноси қуйидаги таҳрирда баён этилди:

  • «Мансабдор шахс — доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ҳокимият вакили вазифаларини бажарадиган ёхуд давлат органларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, мулк шаклидан қатъи назар, корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахс, худди шунингдек халқаро ташкилотда ёхуд чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида мазкур вазифаларни амалга оширувчи шахс».

“Масъул мансабдор шахс” тушунчаси кодексдан чиқариб ташланди. Бу эса ўз навбатида, ЖКнинг 243-моддасида назарда тутилган “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш” учун жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

Амалиётда мазкур жиноятга нисбатан «Пулларни ювиш» каби ном берилган.

Мазкур жиноятнинг хавфлилиги шундаки, уни содир этиш натижасида қонуний тус берилган даромадлар янги жиноятларни содир этишга, керак бўлса, уюшган жиноятчиликнинг вужудга келишига ва уни фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароит яратишига олиб келади ва шу туфайли миллий хавфсизликка жиддий таҳдид солинади.

Ушбу жиноятнинг хавфлилиги юқори даражада эканлиги сабабли, уни содир этганлик учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, коррупцияга қарши кураш мунтазам ва комплекс тарзда олиб борилиб, ижтимоий хаётнинг барча соҳаларини, айниқса давлат бошқаруви ва иқтисодиётни қамраб олмоғи даркор. Бу борада албатта катта эътибор коррупцияни олдини олиш чора тадбирларига қаратилиши билан бир вақда жиноий-ҳуқуқий чоралар мажмуига ҳам эътибор қаратишимиз жоиз. Мамлакатимизда кейинги йилларда қабул қилинган қонунлар миллий қонунчилигимизнинг коррупцияга қарши курашувчи жиҳатларини жиддий кучайишига олиб келди. Айниқса 2014 йилда қабул қилинган “Давлат бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги, “Ижтимоий шерикчилик тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласига киради. Лекин бу йўналишда амалга оширииши лозим бўлган тадбирлар кўлами янада кенг.

Коррупцион жиноятларни махсус профилактика қилиш, бу борадаги махсус қонунчиликни такомиллаштириш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини самарадорлигини ошириш, мансабдор шахсларни ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаб бериш, шунингдек, бошқарув фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлашни талаб этади. Бундай шароитда, коррупцияга оид қонунчиликдаги салбий кўринишларни бартараф этиш, янада кенг кўринишдаги ижтимоий-ҳуқуқий назоратни кучайтириш зарурияти туғилади.

Шунингдек, коррупцион иллатларга қарши курашда мансабдор шахслар томонидан хизмат ваколатини суистеъмол қилишни олдини олувчи махсус ҳуқуқни чекловчи махсус профилактик комплекс тадбирлар ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.

Фарҳод ШУКУРОВ,
жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди судьяси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун қандай жавобгарлик белгиланган?