Коррупция ва унга қарши курашиш: муаммолар ва ечимлар
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида “Коррупция ва унга қарши курашиш: муаммолар ва ечимлар” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Илмий-амалий анжуман аввалида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошлиғи, полковник Олимжон Аҳмедов юртимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

Сўзга чиққан маърузачилар бугунги кунда юртимизда коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш борасидаги янгича ёндашувлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича таклифларини ўртага ташлади.

Тадбир баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди ҳамда якунда тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Конференцияда ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар келгусида ички ишлар органлари ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашда ўзининг ижобий самарасини беради.
Гулноза Бобоева,
ЎзА