Муносабат

Жорий йилнинг 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида иштирок этди. Йиғилишда белгиланган устувор вазифалар кенг жамоатчиликнинг эътиборини тортмоқда. 

Ҳа, давлатимиз раҳбарининг куюнчаклик билан бу масалага алоҳида эътибор қаратиши бежиз эмас. Жамият ривожига, адолат қарор топишига, мамлакат тараққиётига жиддий тўсиқ бўлиб, соҳалар юксалишига бевосита таҳдид туғдирадиган энг хавфли иллат – коррупциядир. Шу сабабли мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш чораларини кучайтириш, уни илдизи билан йўқ қилиш, бу борадаги ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор вазифаларига айланган.

2017 йил 3 январь куни Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Шундан кейинги йилларда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган учта қонун, бешта Президент фармони, еттита Президент қарори қабул қилинди. Бу қонун ва қонуности ҳужжатлари бугунги кунда давлат органлари фаолиятининг очиқлигини ва ҳисобдорлигини таъминлаш, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини ошириш, давлат органлари, мансабдор шахсларнинг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши юзасидан масъулиятини кучайтиришга, коррупцияга қарши курашиш соҳасида парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳамда кенгайтириш мақсадларига хизмат қилмоқда. 

Шу тариқа мамлакатимизда коррупцияга қарши самарали курашиш, унинг давлат, хўжалик бошқаруви органларининг нормал фаолият юритишига салбий таъсири, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида демократик ўзгартиришларни амалга ошириш, давлат хавфсизлиги ва барқарорлигини сақлашни таъминловчи халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда Конституциямизга асосланган норматив-ҳуқуқий база яратилган. Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенцияси ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши кураш бўйича Истанбул ҳаракат режасига қўшилган.

Коррупция ўзи нима? Коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишдир. Яъни мансабдор шахснинг ўз ваколатидан фойдаланган ҳолда қонунни суиистеъмол қилиши, хизмат ваколатларидан четга чиқиши, таниш-билишчилик, ошна-оғайинчилик, қариндош-уруғчилик асосида адолат тамойилларига хилоф равишда инсон ҳуқуқларига путур етказиши, айниқса, порахўрлик, таъмагирлик, давлат ва жамоат мулкини талон-торож қилишида намоён бўлувчи ижтимоий хавфли ҳаракат ёки ҳаракатсизликдир. 

Жорий йилнинг 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида Президентимизнинг: – Коррупцияга қарши кураш – умуммиллий вазифа, ҳар бир ватанпарвар юртдошимизнинг виждон ишидир. Умуман, бу жараёндан ҳеч ким четда турмаслиги керак. Шу боис коррупцияга нисбатан муросасиз бўлиш учун янада кўпроқ шароит яратиб, бунга кенг жамоатчиликни жалб қилишимиз зарур. Аввало, нодавлат ташкилотлар фаоллигини ошириш лозим. Бу – энг тўғри йўл, – деган мурожаати жамоатчилик вакиллари ва нодавлат ташкилотларига ҳам дастуриламал бўлди.

Таъкидлаш лозимки, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши кескин кураш олиб бориш Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг ҳам дастурий вазифаларидандир. Мақсадимиз – коррупциясиз жамият қуришда фаол иштирок этиш. 

Дарҳақиқат, коррупцияга қарши курашишда аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқий таълим ва тарбияни кучайтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш масалалари партиянинг дастурий вазифалари сирасига киради. Шу мақсадда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда барча ҳудудларда кенг жамоатчилик ўртасида “Коррупция – тараққиёт кушандаси”, “Биз коррупцияга қаршимиз”, “Қонун устуворлиги – тараққиёт гарови”, “Ошкоралик – фуқаролик жамиятининг муҳим шартидир”, “Қонун устувор бўлган жойда адолат бўлади” каби мавзуларда маънавий-маърифий тадбирлар, семинар ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Ушбу тадбирларда Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа давлат органларининг масъул ходимлари ҳам иштирок этиб, коррупциянинг оқибатларини ҳаётий мисоллар ва таъсирчан воситалар орқали тушунтиришда яқиндан ҳамкорлик қилиб келишмоқда. 

Аммо, давлатимиз раҳбарининг Миллий кенгашдаги мурожаатидан кейин партиямизнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишлари етарли эмаслигига иқрор бўлдик. Ҳаракатларимизни янада кучайтириш, янгича ёндашув ва халқаро тажрибаларга асосланган ҳолда бу борадаги фаолиятимизни қайта кўриб чиқиш мақсадида Сиёсий кенгаш ижроия қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. Йиғилишнинг ўзидаёқ Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Йиғилиш қарори билан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар белгиланди ва апрель ойи – “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” деб эълон қилинди. Унга кўра:

– биринчи ҳафта давомида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси тизимида туман ва шаҳарлар бўйлаб Маҳалла фуқаролар йиғинлари меҳнат жамоалари, аҳолиси ҳамда ҳудудда жойлашган корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирокида “Аҳолининг коррупцияга қарши курашишда фаоллигини ошириш – қонун устуворлиги гарови” мавзусида;

иккинчи ҳафта давомида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида туман ва шаҳарлар бўйлаб мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар ва уларга тенглаштирилган ташкилотлар меҳнат жамоалари ва ўқувчилари иштирокида “Таълим соҳасида коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш – ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришдир” мавзусида;

учинчи ҳафта давомида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида олий таълим муассасалари, техникум, коллеж ва академик лицейлар меҳнат жамоалари, талаба-ўқувчилари иштирокида “Бўлажак кадрларни ҳалоллик вакцинаси билан эмлаш – давр талаби”  мавзусида;

тўртинчи ҳафта давомида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида соғлиқни сақлаш муассасалари, шифохона ва поликлиникалар меҳнат жамоалари иштирокида “Соғлиқни сақлаш тизимини “коррупциясиз соҳа”га айлантириш – устувор вазифамиз” мавзусида оммавий тарғибот-тушунтириш ишларини амалга ошириш, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, ойлик давомида ва ундан кейин ҳам, партия томонидан коррупцияга қарши курашни тарғиб этувчи тарқатма материаллар чоп этилиб, маҳаллалар, таълим муассасалари, меҳнат жамоаларида ва жамоат жойларида тарқатилади. Кўргазмали воситалардан, аудио-видео материалларидан кенг фойдаланилади.

Биз келгусида ҳам бу борадаги тарғибот-ташвиқот ишларини изчил давом эттирамиз. Айниқса, электоратимиз сифатида таълим ва соғлиқни сақлаш тизими ходимлари орасида коррупцияни батамом йўқ қилишнинг барча қатъий чораларини кўрамиз. Албатта, бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлигимизни янада кучайтиришимиз, кенг жамоатчиликнинг илғор муносабатларига таянишимиз зарур.

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, коррупцияга қарши курашишда, соҳага оид қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашда давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, сиёсий партиялар ҳамкорлиги долзарб аҳамиятга эга. Биз бирлашсак, албатта, коррупциянинг зарарли оқибатларини тушунтириш-тарғибот қилиш, аҳоли билан юзма-юз гаплашиш, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш орқали халқимизда коррупция иллатига нисбатан муросасизлик муносабатини қарор топтиришга эришамиз.

Мухтасар айтганда, жамиятимиздаги иқтисодий-ижтимоий ва маънавий муҳитга салбий таъсир ўтказадиган, тараққиётимизга тўсиқ бўладиган коррупцияга қарши муросасиз курашишда барчамиз бирдек масъулмиз.

Абдукамол РАҲМОНОВ, 

Ўзбекистон “Адолат” СДП 

Сиёсий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупция – тараққиёт кушандаси