Коррупцияга қарши курашишда муҳим ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга зид муносабатни ҳосил қилишга йўналтирилган тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. 

Кадастр соҳасида ҳам бу борада бир қанча тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Фуқаролар орасида кадастр соҳаси фақатгина ер участкасини ажратиш билан шуғулланади, деган нотўғри тушунчалар йўқ эмас. Ваҳоланки, Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, унинг шаҳар ва туман бўлимлари асосан ҳудуддаги ўзбошимчалик билан ноқонуний эгаллаган ерлар, ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжатларсиз қурилган қурилишларни бартараф этиш, уларга қонун доирасида белгиланган чоралар кўриш вазифаларини бажаради. 

Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, унинг шаҳар ва туман бўлимлари эса ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжати, яъни ер ажратиш қарори, ордери ёки шунга ўхшаш асословчи ҳужжатлар бўлгандагина кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат томонидан қайд қилиш ишлари билан шуғулланади. Бугунги кунда ер муносабатларида шаффофликни таъминлаш мақсадида тадбиркорлик ва бошқа мақсадлар учун ер участкаларини электрон аукцион орқали олиш белгилаб берилган. 

Ер участкаларини тўғридан-тўғри олиш тўлиқ тўхтатилган. Аммо шунга қарамасдан айримлар фуқароларимизнинг ишончига кириб, алдаш йўли билан ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжатларсиз ер участкасини сотаман ёки танишларим орқали ер олиб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришга ёрдам бераман, деган ёлғонларга учмоқда. Ваҳоланки, бўш ер участкаларини тўғридан-тўғри олиш ёки сотиш ер кодекси билан тақиқланган. Агар фуқаролар шундай вазиятларга дуч келиб қолса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ишонч телефонларига мурожаат этиши керак. Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, уларнинг шаҳар ва туман бўлимларига мурожаат этиши мумкин. Жамиятимизда кадастр соҳасида коррупцион ҳолатларга қарши курашишда фуқароларимизнинг ўрни муҳим аҳамият касб этади.

Аҳолининг эркин ва обод турмушига соя солувчи коррупцияга қарши жадал курашиш давр тақозоси. Бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади, юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ таъминлаш ва демократик ҳуқуқий давлат қуришдан иборат.

Исатай Тлеуов, 

Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупция – тараққиёт кушандаси