Мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда махсус ваколатли давлат органи ҳисобланадиган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.

Бу ўзгаришлар натижасида бугун коррупция юртдошларимиз онгидан ҳам чекиниб бормоқда. Лекин жамият ривожига тўсқинлик қилувчи бу иллатнинг юртимиз келажаги билан бевосита боғлиқ бўлган таълим соҳасида мавжудлиги йўл қўйиб бўлмайдиган салбий ҳолатдир.

Юртимизда кейинги йилларда олий таълим соҳасида хизмат қилаётган ходимларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг жамиятимиздаги ижтимоий мавқеи янада мустаҳкамланмоқда.

Сўнгги йилларда соҳа ходимларини ижтимоий таъминотини яхшилаш учун бир қатор ишлар амалга оширилаётганлиги, ҳусусан профессор- ўқитувчилар имтиёзли кредитлар асосида уй-жой, транспорт воситалари билан таъминлангани, ойлик иш ҳақига устамалар жорий этилганини ислоҳотларнинг мантиқий давоми эканлигини қайд этиш жоиз.

Бугунги кунда юртимизда жуда кўплаб ўзгаришлар, янгиланишлар амалга оширилаётгани, олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида соҳада фаолият юритиш том маънода фахрли касбга айлангани, бу ғамхўрлик ва имкониятларга жавобан аввало, профессор-ўқитувчилар касбий бурчларини виждонан бажаришга масъулдир.

Коррупцияга қарши муросасиз курашиш, бунинг учун жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси масъул бўлиши унга қарши курашда барчамиз бир ёқадан бош чиқармоғимиз лозим. Президентимиз таъбирлари билан айтганда, “Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз”.

Ўтган ҳафтада мамлакатимиз ривожи йўлида яна бир муҳим ҳужжат қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил

6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони коррупцияга қарши курашни янада такомиллаштиришда муҳим асосга айланди.

Фармонда “Коррупция ҳолатларининг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ва унга қарши аёвсиз курашиш барча даражадаги давлат органлари раҳбар ва ходимларининг энг устувор вазифаси этиб белгилансин”, дея қайд этилди. Шу иқтибоснинг ўзиёқ, бугунги кунда коррупцияга қарши кураш нақадар муҳим эканлигини кўрсатмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ёшларнинг олий таълим билан илк учрашувлари албатта, қабул жараёнлари, кириш имтиҳонларида бўлади. Бу жараённинг аҳамиятли жиҳатларидан яна бири, унда ёшларнинг нафақат таълим тизими, балки бутун жамият ҳақидаги фикри шаклланади, десак муболаға бўлмайди. Сир эмаски, маълум бир даврда кириш имтиҳонлари коррупция ва адолатсизлик ҳолатлари энг кўп учрайдиган жараёнлардан бири сифатида қайд этиларди. Шунинг учун ҳам олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар айни шу тизимда шаффофликни таъминлашдан бошланди.

Ҳозирда юртимизда кўпчилик учун ҳаяжонли онлар – олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари бўлиб ўтмоқда. Қабул жараёнлари ҳамда кириш имтиҳонларининг шаффоф ва адолатли тарзда ташкил этиш олий таълим соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимлар зиммасига улкан масъулият юклайди. Шу боис, барчамиз огоҳ бўлмоғимиз, нафақат ўзимиз, балки атрофимиздагиларнинг ҳам бу жараёнларда қинғир йўллардан фойдаланмаслиги учун курашмоғимиз зарур.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ходимлари зиммаларидаги масъулиятни чуқур англаган ҳолда ҳамда ижобий тажрибаларини уйғунлаштириб, қабул жараёнларини адолатли ва шаффоф ташкил этиш борасида бир қатор ишларни амалга оширмоқда.

Жумладан, 2019 йилги қабул жараёнларидан бошлаб барча имтиҳон жараёнлари видеокузатув камералари ёрдамида ёзиб олинади ҳамда институт расмий веб-сайтида онлайн тарзда намойиш этилади.

Абитуриентларнинг бажарган ишларини баҳолашга комиссия раиси сифатида институтда фаолият юритмайдиган таниқли ижодкор рассомлар, ҳайкалтарошлар, амалий санъат усталари, дизайнерлар, санъатшунослар, Ўзбекистон Бадиий академияси академиклари, Ўзбекистон халқ рассомлари ҳамда Ўзбекистон санъат арбоблари жалб этилиб, имтиҳон натижалари шу куннинг ўзида институт веб сайти орқали эълон қилинади.

Энг асосийси, қабул жараёнларида коррупция, таниш-билишчилик каби жирканч ҳолатлар кузатилмаслиги учун институт томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда барча зарурий чоралар кўрилади. Бугун талабаликка тавсия этиладиган ёшлар соҳанинг эртасини белгилаб беришини англаган ҳолда, бу жараёнга институтнинг барча ходимлари жиддий эътибор билан ёндашмоқда. Барча абитуриентлар бир хил шароитда институт томонидан касбий (ижодий) имтиҳонларда ўз мутахассислигидан вазифа бажариши учун қоғоз, холст, лой ва бошқа зарурий жиҳозлар билан таъминланади.

Албатта, коррупцияни бу каби олдини олишга қаратилган чоралар натижасида охирги икки йилда институтимиздаги қабул жараёнларида шаффоф муҳит шаклланди, коррупцион ҳолатлар аниқланмади.

Аммо бу факт бизни асло хотиржамликка берилишимизга сабаб бўлолмайди.

Ўзбекистонда ягона бадиий таълимга ихтисослашган олий таълим муассасаси бўлган Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти республикамизда ҳам, жаҳон миқёсида ҳам ўз ўрнига эга бўлган даргоҳ ҳисобланади. Бу муассасада қанчадан-қанча азиз устозларнинг меҳнати, хотираси сақланиб турибди. Aлбатта, биз ҳам ўз бажараётган ишимиз, бераётган таълимимиз орқали уларга муносиб издош бўлишимиз лозим.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб абитуриентдан алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишда касбий (ижодий) имтиҳонлардан сўнг мажбурий учта – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича Давлат тест маркази томонидан тест синовлари ўтказилиши ҳам белгилаб қўйилди.

Ушбу қарор асосида Ўзбекистон Бадиий академиясининг тегишли буйруқларига кўра Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига кириш касбий (ижодий) имтиҳон дастурлари ва баҳолаш мезонлари, имтиҳон комиссияси раислари ва аъзолари таркиби ҳамда имтиҳон ўтказиш санаси ва тартиби тасдиқланиб, 33 кишидан иборат бўлган қабул комиссияси рўйхати шакллантирилди.

Касбий (ижодий) имтиҳонлар 2 та мутахассислик фанидан олиниши белгиланди: “Чизматасвир” ва “Композиция”. Амалий ишни бажариш учун ҳар бирига 160 дақиқа вақт ажратилиши белгиланди.

Институт кенгашининг навбатдаги йиғишида институт раҳбар ходимлари, профессор-ўқитувчилари ҳамда қабул комиссияси аъзолари билан 2021/2022 ўқув йили қабулини юқори савияда ташкил этиш, қабул жараёнларини шаффоф ва адолатли ўтказиш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш юзасидан барча масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Тасдиқланган квотага кўра, 2021/2022 ўқув йилида институтимизга бакалавриат таълим йўналиши кундузги таълим шаклига жами 410 та, шундан 90 та давлат гранти, 320 та тўлов-контракт, сиртқи таълим шаклига 100 та тўлов-контракт ва магистратура мутахассисликларига жами 65 та, шундан 18 та давлат гранти, 47 та тўлов-контракт асосида квоталар ажратилди.

2021 йил 22 июнь кунидан эътиборан институтнинг бош ўқув биноси ҳовлисида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун Маслаҳат маркази ташкил этилди ва қабулга оид зарур бўлган маълумотлар билан жиҳозланди.

Шунингдек, абитуриентларга қулайликлар яратиш мақсадида CALL-CENTR (Алоқа) хонаси ташкил этилди.

Юқорида қайд этилган Президент қарорида белгиланган вазифалар ижросини институтда тўлиқ таъминлаш ҳамда 2021/2022 ўқув йили учун қабул жараёнларини адолатли, шаффоф тарзда, карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

Қабул жараёнлари давомида шаффофликни таъминлаш ва коррупция иллатининг олдини олиш мақсадида институт Жамоатчилик Кенгаши таркибига ёшлар вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, эл ардоғида бўлган санъат арбоблари ҳамда халқ рассомларини жалб этамиз.

Шунингдек, қабул жараёнларини мунтазам равишда институтнинг ижтимоий тармоқлардаги mrdi.uz веб-сайти, facebook ва телеграм (t.me/mrdi_qabul_2021) каналларида ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб борилишини таъминлаймиз.

Бугунги кунда Президентимиз томонидан бадиий таълим соҳасига берилаётган эътибор ва ғамхўрлик барчамизнинг қалбимизни фахр ва ифтихорга тўлдирди, десак муболаға бўлмайди. Келгуси йилларда институтимизда замон талабига мос бўлган қўшимча бино қурилиши, олий рассомлик курсларининг ташкил этилиши ва бошқа бир қанча эътиборли янгиликлар бўлиши кўзда тутилган.

Мана шу эътибор ва ишончга биз ҳам лаббай, деб жавоб бермоғимиз лозим. Бунинг учун эса энг аввало, ўз ишимизни виждонан бажармоғимиз шарт.

Нодирбек Сайфуллаев,
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг ректори.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупция – тараққиёт кушандаси