Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2023 йилда қандай ишларни амалга оширди? Коррупция билан боғлиқ аҳоли мурожаатлари асосан қайси соҳаларга тегишли?

Бу саволларга Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Сапаров жавоб берди:  

– Агентлик томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда коррупцияга қарши курашиш соҳасида учта норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тегишли тартибда қабул қилинди.  

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг буйруғи билан “Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек, уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низом” тасдиқланди.  

Агентликка 3,5 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди. Уларнинг энг кўпи, яъни 511 таси таълим соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва соҳадаги қонунбузилиш ҳолатлари бўйича бўлса, 406 таси суд қарорларидан норозиликлар, 301 таси давлат харидлари ва тендер савдолари жараёнидаги қонунбузилиш ҳолатлари бўйича мурожаатлардир.  

Агентлик томонидан давлат харидлари, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш йўналишларида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан вазирлик ва идораларга 225 тақдимнома, жавобгарлик масаласини ҳал қилиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 227 сўровнома юборилди.  

Сўровномалар асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан 23 жиноят иши ва 96 маъмурий иш қўзғатилди, 74 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди.  

Маъмурий ислоҳотлардан сўнг 90  та давлат органи ва ташкилотлари, шу жумладан, банкларда коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилди.  

Бугунги кунда 41  та давлат ташкилоти “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” бўйича ISO  37001:2016 халқаро стандарт сертификатига эга бўлди.  

Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги рейтинг баҳолаш амалиёти жорий қилинди.  

Давлат ташкилотлари фаолиятидаги коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий баҳолашдан ўтказиш тизими йўлга қўйилди.  

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлашдаги самарадорлик ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилиниб, мақсадли индикаторлар асосида баҳоланган “Очиқлик индекси” шакллантирилди.  

2023 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар бир қатор халқаро ташкилотлар томонидан ижобий эътироф этилди. “Transparency International” ташкилотининг “Коррупцияни қабул қилиш индексида мамлакатимиз 5 поғонага ўсишга эришиб, сўнгги 10 йилда барқарор ўсишга эришаётган кам сонли давлатлар қаторига киритилди.  

Н.Абдураимова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупция билан боғлиқ аҳоли мурожаатлари асосан қайси соҳаларга тегишли?