Коронавирусни биргаликда енгамиз
Компания таркибидаги корхоналар ҳам коронавирус инфекциясига қарши курашиш доирасидаги хайр-саховат ишларига ўз ҳиссасини қўшмоқда.
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси ходимлари “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида бир кунлик иш ҳақини ихтиёрий равишда ўтказиб берди.
Компания таркибидаги корхоналар ҳам коронавирус инфекциясига қарши курашиш доирасидаги хайр-саховат ишларига ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Хусусан, “British American Tobacco Uzbekistan” (UzBat) қўшма корхонаси “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига 2 миллиард сўм хайрия қилди. Корхона ҳомийлигида Самарқанд вилоятидаги 260 га яқин эҳтиёжманд оилаларга зарур маҳсулотлар улашилди.
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси таркибидаги “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd”, “UzCarlsberg” корхоналари томонидан ҳам хайрия маблағлари ажратилиб, жамоат фонди ҳисоб рақамларига ўтказиб берилди.
Коронавирус пандемияси барча учун жиддий синов бўлмоқда. Бу мураккаб даврни талафотсиз ўтказиш, халқимизни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида шу каби хайрия ишлари давом эттирилади.
Азиз юртдошлар! Саломатлигимиз йўлида бирлашайлик!
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси Ахборот хизмати