Коронавирусга оид ҳар қандай сохта маълумот “Facebook”дан ўчирилади
“Facebook” компанияси коронавирусга оид ҳар қандай сохта маълумот тармоқдан ўчирилиши бўйича эълон берди.
“Facebook” компанияси коронавирусга оид ҳар қандай сохта маълумот тармоқдан ўчирилиши бўйича эълон берди. Унга кўра, ишонишга мойил одамлар учун салбий таъсир қилувчи маълумотлар ҳам тармоқдан ўчирилади.
Шунингдек, “Facebook” коронавирусга оид сохта маълумотлар тарқатувчи “Instagram”даги хештеглар ўчиришини маълум қилган.
“Компания коронавирус бўйича ижобий янгиликлар, шифокорларнинг изланишлари натижалари ёритиб борилишига ваъда беради”, дейилади “РБК”хабарида.