Коронавирусга чалинган 36 ёшли ҳоким вафот этди
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими Даулет Аяпбергенович Толибаев оламдан ўтди.
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими Даулет Аяпбергенович Толибаев оламдан ўтди.
ЎзА мухбирининг аниқлик киритишича, Д.Толибаев бир неча кун олдин коронавирусга чалиниб, касалхонага ётқизилган эди. Бироқ, кўрсатилган муолажаларга қарамасдан бемор вафот этди.
Д.Толибаев 1983 йил 18 октябрда Нукус шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини 2004 йилида бошлаб, узоқ йиллар ирригация соҳасида турли ташкилотларда, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Д.Толибаев 2019 йилдан буён Қонликўл тумани ҳокими эди.
Марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор қиламиз.