Коронавирусдан тузалган аёлнинг иқрори
Унинг айтишича, тест мусбат натижа бераркан, бемор асло ўзи ётган хонани тарк этиши керак эмас. Фақат ювиниш учун чиқиш мумкин.
COVID-19 касаллигидан соғайиб, ҳаётга қайтган россиялик аёл шифохонадаги ҳолат, хусусан у ерда нималарга эътибор бериш зарурлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Унинг айтишича, тест мусбат натижа бераркан, бемор асло ўзи ётган хонани тарк этиши керак эмас. Фақат ювиниш учун чиқиш мумкин. Қачонки, коронавирусга кетма-кет икки марта олинган таҳлил манфий натижа кўрсатсагина, уйга жавоб беришади.
"Касалхонага ётганлар чечак ёки гепатитга қарши қўлланадиган дорилар билан даволашларига ҳам тайёр туришлари лозим. Болаларга эса оддий арбидол беришади. Мабодо, йўтал пайдо бўлса, ингаляция буюришади. Дарвоқе, агар сизни ётқизадиган бўлишса, ўзингиз билан цитрамон ва яхшиси уйингиздаги шахсий аптечкангизни олволишни унутманг", — дейди бемор.
Бундан ташқари, енгил ва қулай кийим-кечак, пойабзал, зарур шахсий воситалар, сочиқ ва бироз егулик, шунингдек ноутбук ва телефонни қувватлантирувчи ускуна ҳам олиш керак.
Ҳар ҳолда, бу тавсияларни россиялик аёл берган. Бизда эса коронавирусдан даволанаётган, ушбу касаллик туфайли карантинга олинган ёки реабилитациядан ўтаётган фуқароларимиз учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилган. Энг майда муаммолардан ҳам ташвишга тушишнинг ҳожати йўқ.