Коронавирус сувда қанча вақтда ўлади?
Бундан аввал америкалик олимлар ультрафиолетли нур коронавирусни ўлдиришини исботлагани ҳақда хабар берилган эди.
Коронавируснинг қарийб ҳаммаси (90 фоизи) уй ҳароратидаги сувда 24 соат мобайнида ҳалок бўлади, 99,9 фоиз патогенлари 72 соатда ўлади, деб маълум қилди «Роспотребнадзор» матбуот хизмати "РИА Новости"га.
Коронавирус SARS-CoV-2 нинг яшаш қобилияти устидан тадқиқот олиб борган «Вектор» илмий маркази олимларининг аниқлашича, дехлорлаштирилган ва денгиз сувида вирус кўпаймайди, бироқ яшаб қолиши мумкин. Шу билан бирга, унинг фаоллашуви сув ҳароратига ҳам боғлиқ экан. Масалан, қайнаётган сувда коронавирус зарралари бутунлай ҳалок бўлади.
Бундан аввал америкалик олимлар ультрафиолетли нур коронавирусни ўлдиришини исботлагани ҳақда хабар берилган эди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ҳозиргача бутун дунёда коронавирусга чалинганларнинг сони 17 миллион кишига яқинлашиб қолди, 650 минг бемор пандемия қурбони бўлгани айтилмоқда.