Коронавирус бойлар чўнтагини нишонга олди
“Bloomberg” нашрининг маълум қилишича, душанба куни бўлиб ўтган фонд биржасида дунёнинг энг бадавлат кишилари коронавирус ваҳимаси таъсирида 139 миллиард долларни бой беришди.
“Bloomberg” нашрининг маълум қилишича, душанба куни бўлиб ўтган фонд биржасида дунёнинг энг бадавлат кишилари коронавирус ваҳимаси таъсирида 139 миллиард долларни бой беришди.
Бу, “Bloomberg” рейтингида 2016 йилдан буён юқори ўринни олиб келаётган бой одамларнинг энг йирик йўқотишидир.
Масалан, фонд биржаси якуни бўйича, LVMH компаниялари гуруҳи бош директори Бернар Арно ва "Amazon" эгаси Жеф Безоснинг ҳар бири 4,8 миллиард доллардан йўқотган. "Zara" эгаси Амансио Ортега тўрт миллиард долларни бой берди, Марк Цукерберг эса 3,48 миллиард доллар миқдорида зарар кўрди. Биринчи ўнликдаги миллиардерларнинг қолганлари ҳам 2,3 миллиард доллардан йўқотишган.