Корхонада ишлаб чиқариш қайта йўлга қўйилди
Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида ўтган йили сентябрь ойида иш бошлаган “Sifat invest kompaniyasi” ёғоч-қипиқли тахта (ДСП) ишлаб чиқариш корхонаси карантин туфайли вақтинча фаолиятини тўхтатган эди. Май ойи охирларидан корхона қайта ишга тушди.

– Корхонамиз қуввати йилига 5 минг куб метр қурилиш материали ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Лойиҳа қиймати 725 минг АҚШ долларини ташкил қилади, – дейди корхона раҳбари Даврон Ҳалимов. – Ишлаб чиқариш ускуналари Хитойдан олиб келинган.

Қораўзак тумани «Маданият» ОФЙ ҳудудида бўш турган иморат ўрнида инвестиция киритиш шарти билан «ноль» қийматда ишга туширилган ушбу корхона фаолият йўналиши бўйича Қорақалпоғистонда ягона ҳисобланади. Ҳозирда хом ашё асосан қамиш ўсимлигидир. Қамишлар ҳудуддаги кўл-ариқлар бўйларидан, фермер хўжаликларига тегишли майдонлардан шартнома асосида йиғиб олинади.
Корхонада 26 ишчи меҳнат қилади.