Корхона модернизация қилинмоқда
Модернизациядан сўнг корхона йилига 130 минг тонна пахтани қайта ишлаш қувватига эга бўлади.
Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида фаолият кўрсатаётган, “Uztex” гуруҳи таркибидаги “Текстиль финанс Наманган” пахтани қайта ишлаш корхонаси томонидан тумандаги эски пахта тозалаш корхонаси модернизация қилинмоқда.
Мамлакатимизда биринчилардан бўлиб кластер тизимига ўтган, яъни пахта хомашёсини етиштиришдан тортиб, толасидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилишгача жараёнлар мажмуасини ўз ичига олган ушбу йирик тўқимачилик мажмуаси фаолият олиб бораётганига уч йил бўлди.
Тўлиқ кластер тизимига ўтган корхона энди туманда етиштирилаётган пахтани қайта ишлаш учун эски пахта тозалаш заводини модернизациядан чиқармоқда. Мазкур лойиҳа асосида қурилиш-монтаж ишларига 10 миллиард сўм ҳамда техник-технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга 5,5 миллион доллар маблағ сарфланади.
Модернизациядан сўнг корхона йилига 130 минг тонна пахтани қайта ишлаш қувватига эга бўлади.