Жорий йилнинг 26-31-май кунлари Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳамза Эллиев бошчилигидаги делегация Жанубий Кореяда бўлди. Гёнбук вилояти таълим бошқармаси билан ҳамкорликда Бухорода корейс тили иккинчи хорижий тил сифатида ўқитиладиган мактаблар салмоғини ошириш бўйича бир қатор келишувларга эришилган эди.
Айни пайтда вилоятда мавжуд 546 та умумтаълим мактабларининг 28 тасида 2 та хорижий тил ўқитилиши йўлга қўйилган бўлиб, 6 тасида корейс тили иккинчи хорижий тил сифатида ўқитиб келинмоқда.

Янги ўқув йилидан бошлаб, корейс тили ўқитиладиган мактаблар сонини 24 тага етказиш режалаштирилган.
Бухоро шаҳридаги 19-умумтаълим мактабида бошқарма бошлиғи Ҳамза Эллиев раҳбарлигида бўлиб ўтган йиғилиш айни шу масалага қаратилди. Унда корейс тили ўқитилаётган ва ўқитилиши режалаштирилган мактаб директорлари ҳамда корейс тили фани ўқитувчилари иштирок этди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири