Кўпчилик ОТМда анъанавий ўқишни ёқлаган
Талабалар ва уларнинг ота-оналари орасида ўқув жараёнини анъанавий шаклда бошлаш бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида 2020 йил 19-21 октябрь кунлари онлайн ижтимоий сўровнома ўтказилди.
Ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини анъанавий шаклда бошлашни хоҳловчилар 345 428 нафар – 82 фоизни, масофавий шаклда давом эттиришни хоҳловчилар 75 808 нафар – 18 фоизни ташкил этди.
Талабалар ва уларнинг ота-оналари билдирган таклифлар инобатга олиниб, ҳар бир олий таълим муассасасининг, ўқув курсининг хусусиятидан келиб чиқиб, ўқув жараёни босқичма-босқич 2020 йил 16 ноябрь – душанба кунидан анъанавий таълим шаклида давом эттирилади.
ЎзА