Америка Қўшма Штатларида футбол бўйича «Копа Америка» мусобақасининг гуруҳ баҳсларида биринчи тур учрашувлари якунланди.

Мусобақанинг «A» гуруҳида Аргентина 2:0 ҳисобида Канададан устун келди ва жадвалнинг биринчи поғонасидан жой олган бўлса, Перу ва Чили баҳсида ҳисоб очилмади. Жамоалар 2-3-поғоналардан ўрин олди.  

Бугун, мазкур гуруҳдан ўрин олган Чили – Аргентина, Перу – Канада терма жамоалари баҳси орқали иккинчи тур бошланади.  

«B» гуруҳида Венесуэла илк турда Эквадорни 2:1, Мексика эса Ямайкани 1:0 ҳисобида енгди. Ушбу натижа орқали ғолиб жамоалар 3 очкони қўлга киритиб, гуруҳда пешқадамга айланди. Энди 26 июнь куни иккинчи босқичда Эквадор – Ямайка, Венесуэла – Мексика ўртасидаги баҳсларга гувоҳ бўламиз.  

Мусобақа мезбони бўлган АҚШ илк турда Боливияни 2:0 ҳисобида таслим этди. Уругвай эса Панамани 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу тариқа Уругвай ва АҚШ уч очко жамғарган ҳолда «С» гуруҳда 1-2-ўринга кўтарилиб олди. Панама ҳамда Боливия очкоси қуйи ўринларда қолди.  

Жорий йилнинг 27 июнь куни Панама – АҚШ, Уругвай – Боливия терма жамоалари ўртасида иккинчи тур учрашувлари ташкил этилади.  

«Копа Америка»нинг «D« гуруҳидан ўрин олган Колумбия – Парагвай беллашувида 2:1 ҳисоби қайд этилди.  

Гуруҳда фаворит дея эътироф этилган Бразилия терма жамоаси Коста-Рика билан ҳужумкор ўйин услубида ҳаракат қилган бўлсада енга олмади ва ўйинда ҳисоб очилмади. Қайд этиш лозим, Бразилия беллашувнинг 30-дақиқасида гол урганди. Бироқ Маркиньоснинг голи ВАРнинг узоқ муҳокамасидан сўнг бекор қилинди. Ушбу вазиятда офсайд ёки офсайд эмаслиги борасида баҳслар ҳамон давом этмоқда.  

Шу тариқа, Колумбия гуруҳда яққол карвонбошига айланди. Бразилия ва Коста-Рика иккинчи ҳамда учинчи ўринларни забт этди. Парагвай эса сўнгги ўринга тушиб кетди.

Гуруҳда иккинчи тур ўйинлар 28 июнь куни бўлиб ўтади. Унда Парагвай – Бразилия, Коста-Рика – Колумбия терма жамоалари куч синашади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Копа Америка»да биринчи тур якунланди