Айрим ўсмирлар тенгқурларидан бўйи пастлигидан уялади. Бундай вазиятда боланинг руҳий ҳолатида ўзгариш, сиқилиш, асабийлашиш, тушкунликка тушиш рўй беради, оқибатда эса, бошқа жиддий касалликлар ҳам келиб чиқиши мумкин.

 Хўш, боланинг бўйи ўсмай қолишига нима сабаб бўлади? Бундай ҳолатда қандай йўл тутиш керак? ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволларига тиббиёт фанлари номзоди Насиба Алимова жавоб берди.

— Бўй ўсиши нимага боғлиқ, агар боланинг ўсмаётганини билиб қолсак кимга мурожаат қилиш керак?

— Инсон бўйининг ўсиши гипофиз бези ишлаб чиқарадиган гормонга боғлиқ. У инсон аъзо ва тўқималарида оқсил ҳосил бўлишини тезлаштиради. Шу билан бирга, агар организм кучсиз аҳволда бўлса, у шунчаки ўсишдан тўхтайди.

Демак, болангизнинг ўсмаётганини сездингизми, биринчи галда шифокор-эндокринологга учраб, уни тўлақонли текширувдан ўтказишингиз керак. Шифокор УТТ ҳамда қонда гормонлар нисбатини аниқлайди, шунингдек, рентгенография ёрдамида билак суякларини текширилади. Бу текширув боланинг суяклари ўсиш ҳудудидами ёки йўқми, билиш учун зарур.

Агар фарзандингизнинг бўйидан хавотирда бўлсангиз, шубҳа-гумонларингизга аниқлик киритиш мақсадида бир неча текширувлар жоиз. Булар: боланинг бўйи ва вазни ўлчами, бош соҳасининг томография текшируви, қўл кафти рентгени, қондаги гормон миқдори, жигар фаолияти, гижжалар текшируви ҳамда генетик хасталикка гумон қилинганида генетик мутахассис томонидан алоҳида қон таҳлили олинади.

— Бўй ўсмай қолишига нима сабаб бўлади?

— Бола бўйи ўсмаслигининг қатор сабаб ва омиллари мавжуд. Юқорида келтирилган таҳлилларда бу аниқланади. Биринчи навбатда, ўсишдан тўхташ ирсият билан боғлиқ бўлиши мумкин. Боланинг меъёрий ўсишида100 та ген муҳим роль ўйнайди.

Бўйи паст ота-онадан туғилган боланинг узун бўйли бўлиши кам кузатилади. Бўй ўсишига организмдаги айрим гормонларнинг кўп ёки камлиги ҳам таъсир қилади. Қалқонсимон ва буйрак усти безларида етиладиган гормонлар ўсиш гормонлари дейилади. Шу боис эндокрин тизимдаги турли издан чиқишлар бўй ўсишидаги патологияларга олиб келади.

Баъзида буйрак, юрак, ўпка ва ҳазм аъзоларидаги сурункали касалликлар ҳам бўй ўсишини тўхтатади. Бошқа сурункали касалликлар тонзиллит(ангина), холецистит(ўт қопи яллиғланиши) одатда бўй ўсишига салбий таъсир қилмайди. Аммо бундай ҳолларда иштаҳа йўқолади, бу эса бўй ўсишини пасайтиради.

Агар болада паразитлар бўлса ҳам бўй ўсишида муаммолар туғилади. Шунинг учун ички организм фаолияти нормал йўлга қўйилса, бўй ўсишда давом этади.

— Кўп ухлаган боланинг бўйи узун бўлади дейишади, шу тўғрими?

— Ўсиш гормонлари бола ухлаганда ишлаб чиқарилади. Демак, меъёрида ухлаган бола яхши ўсади ва ривожланади.

Шунингдек, болага меҳр етишмаслиги унда ўсиш гормонлари ишлаб чиқарилишига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли Меҳрибонлик уйларидаги 5 ёшгача бўлган болаларда кўпинча бўй ўсишидан ортда қолиш кўпроқ кузатилади. Ота-оналар ҳам бола руҳиятига эътибор қаратиши лозим.  

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўп ухлаган боланинг бўйи узун бўладими?