Кўп қаватли турар-жой биноларига сифатли, самарали хизмат кўрсатиш ҳар доим долзарб масала бўлиб келган. Шу боис, бугунги кунда мазкур соҳага бўлган талаб ва эътибор кучайиб бормоқда. Бу борада Тошкент вилоятида aҳоли яшаш шароитларини яхшилаш, кўп квартирали уйларни бошқариш, иссиқлик ва ичимлик сув таъминотини назорат қилиш борасида тизимли ишлар қилинмоқда.

Тошкент вилоятида самарасиз фаолият юритаётган уй-жой мулкдорлари ширкатлари ўрнига бошқарув сервис компаниялари ташкил этилди. Ушбу янги тузилмалар соҳадаги мавжуд муаммоларни тизимли бартараф этиш, аҳолига қулайлик яратишга хизмат қилмоқда. Яна бир қулайлик жиҳати шундаки, БСКда тўлов биллинг тизими орқали қабул қилинади. Бунда фуқаролар кўрсатилаётган барча хизмат турлари учун тўловларнинг шаффофлик ва очиқлик тамойили асосида ишлатилишини электрон платформа орқали назорат қилиш имконига эга бўляпти.  

 – Бугунги кунда Тошкент вилоятида 161 минг 240 дан зиёд хонадондан иборат 4 минг 945 та кўп квартирали уйлар мавжуд, – дейди Тошкент вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Сардор Убайдуллаев. – Уларга 78 та бошқарув сервис компаниялари ҳамда 10 та уй-жой мулкдорлари ширкати хизмат кўрсатади. Шундан 4 минг 541 та уй бошқарув сервис компаниялари томонидан, 72 та кўп квартирали уйлар уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан ва 13 таси эса бевосита мулкдорлар томонидан бошқарилади. Кўп квартирали уйларнинг 319 таси бошқа ташкилотлар балансида. Бугунги кунда мавжуд кўп қаватли уйларнинг 4577 таси, яъни 93 фоизи 1991 йилгача ва 368 таси 7 фоизи 1991-2022 йиллар оралиғида қурилган уйлар.  

Ҳозирги кунда компаниялар томонидан 3,5 миллиард сўм ўз маблағлари эвазига 71 та уйнинг том қисмлари жорий таъмирланди, 134 та кириш йўлаклари таъмирдан чиқарилди. 24 та темир эшик ўрнатилди, 100 та электр тақсимловчи шитлар таъмирланди, 132 та уйнинг ертўла қисмлари тартибга келтирилди. Шунингдек, 81 та уйнинг ички муҳандислик тармоқлари ва 30 та уйнинг фасад қисмлари таъмирланди.  

Жумладан, Олмалиқ шаҳар “Сўфи Оллаёр” МФЙ Тотувлик 2-секторда жойлашган “Инженер Рамз” БСКга қарашли 1 ва 3-кўп қаватли уйларнинг том қисмида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Олмалиқ шаҳар “Ғ.Ғулом” МФЙ Фурқат кўчаси 4-секторда жойлашган “Мамлакат она келажак” БСКга қарашли 5-кўп қаватли уйнинг кириш йўлакларида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.  

Оҳангарон шаҳар “Умид” МФЙ 2-даҳа 3-сектор ҳудудида жойлашган “Келажак компанияси” БСКга қарашли 7-кўп қаватли уйнинг олдидаги болалар майдончасида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди. Оҳангарон шаҳар “Орзу” МФЙ 2-кичик ноҳия 3-сектор ҳудудида жойлашган 11а-кўп қаватли уйнинг 5 та кириш йўлаклари мукаммал таъмирланди. “Шодлик” МФЙ 1-кичик ноҳия 3-сектор ҳудудида жойлашган “Оҳангарон Муҳташам уй” БСКга қарашли 45-кўп қаватли уйнинг 4 та кириш йўлакларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.  

Янгийўл шаҳар “Файзли” МФЙ Тошкент шох кўчаси 1-сектор ҳудудидаги “Строй эверест мастер” БСКга қарашли 32-кўп қаватли уйнинг олд қисмидаги болалар майдончасида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Янгийўл шаҳар “Фаровон” МФЙ Анарқулов даҳаси 1-сектор ҳудудидаги 5-кўп қаватли уйнинг эртўла қисмида бўяш ва дезинфекция ишлари бошланди. Янгийўл тумани “Ўзбекистон Бекати” МФЙ 1-сектор ҳудудида жойлашган “Мумтоз сервис” БСКга қарашли 13-кўп қаватли уйнинг ертўла ва кириш йўлакларида тозалаш ва дезинфекция ишлари бошланди.  

Ангрен шаҳар “Кимёгар” МФЙ 5/3 даҳа 1-сектор ҳудудидаги “24/7” БСКга қарашли 4а-кўп қаватли уйнинг 4 та кириш йўлагида мукаммал таъмирлаш ишлари бошланди. Ангрен шаҳар “Боботоғ” МФЙ 5/1б даҳа 2-сектор ҳудудидаги “Ойдин cентрал сервис” БСКга қарашли 27 ва 28-кўп қаватли уйнинг ертўла қисмида элеватор ҳамда иссиқлик ётиқ қувурларини мукаммал таъмирлаш ишлари бошланди.  

Шаҳноза Маматуропова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўп қаватли турар-жой биноларига сифатли хизмат кўрсатилмоқда