Кўп миқдордаги товарлар “эгаси”га етиб бормади

Наманган вилоятидаги ҳарбий қисм хизматчилари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Янгиқўрғон тумани “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи шахс О.Б.К.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда вилоят божхона бошқармаси ва Янгиқўрғон тумани ички ишлар бўлими ходимлари билан кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу хонадонда Қирғиз Республикасидан Ўзбекистон Республикасига давлат чегараси орқали ноқонуний равишда олиб ўтилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган кўп миқдордаги товарлар (ёндиргич - “зажигалка”лар) борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан айни пайтда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЎзА