Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Фанлар академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги мутасаддилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 майдаги “Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти, белгиланган вазифаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Ушбу фармоннинг асосий мақсади “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ижросини таъминлаш ва шу соҳада бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш, замон талабидан келиб чиққан ҳолда аҳоли ва ҳудудларнинг сейсмик хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

Мамлакатимизнинг 78 фоиз ер майдони сейсмик фаол ҳудудларда жойлашган бўлиб, MSK – 64 шкаласи бўйича 6 ва ундан юқори баллик ер силкинишлари доимий равишда содир бўлиши кузатилади. Дунёдаги кучли зилзилалар оқибатлари шуни кўрсатадики, агар ҳудудлардаги сейсмик хавфни баҳолаш ўз вақтида ўтказилса, уни камайтириш бўйича чора-тадбирлар ва режалар тайёрланса ҳамда ундан фойдаланилса аҳоли учун фалокат кўрсаткичи ва моддий зарар қийматини сезиларли даражада камайтириш мумкин.

Шу сабабли, мамлакатимизда сейсмик хавфни олдини олиш, аҳоли ва ҳудудларни сейсмик хавфдан ҳимоя қилиш тизимини доимий такомиллаштириб бориш ва соҳада аниқ мақсадга йўналтирилган дастурларни амалга ошириш жуда зарурдир.

Фармонга кўра, Фанлар академияси республикада сейсмик хавфсизликни таъминлаш йўналишида сейсмик хавфни турли масштабларда баҳолаш, сейсмик жиҳатдан ҳудудлаштириш, зилзилаларни вақт кесимида прогноз қилиш, бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш бўйича услубиятларни ишлаб чиқади.

Турли сейсмик хавфларнинг муҳандислик-геологик асосларини ва баҳолаш технологияларини яратиш бўйича илмий тадқиқотларни амалга оширади. Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида илмий-тадқиқот дастурларини ишлаб чиқади ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди.

Зилзилалар юз бериши эҳтимолини аниқлаш, сейсмик хавф ва сейсмик хатарни баҳолашнинг замонавий усулларини ишлаб чиқади. Ҳудудларнинг сейсмик хавфи ва сейсмик хатарига доир ҳар хил масштабли хариталарини тузади.

Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий назорат қилиш усулларини ишлаб чиқади ҳамда инструментал сейсмологик ва сейсмометрик кузатув маълумотлари асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиб, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолайди. Сейсмик фаол зоналарда қурилиш нормалари ва қоидаларини такомиллаштиришда иштирок этади.

Шунингдек, фармонда кўп квартирали уй-жойларни йиллар кесимида зилзилабардошлик бўйича хатловдан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади. Хатлов натижасига кўра, эксплуатация муддатини ўтаб бўлган сейсмик заиф ва авария аломатлари аниқланган кўп квартирали уй-жойлар ўрнида босқичма-босқич янги уй-жойлар қуриш бўйича таклифлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиб борилади.

Бунда сейсмик заиф уй-жойларни таъмирлаш ёки янгисини қуриш, уй-жойларда яшаётган аҳолининг тўла ҳақ-ҳуқуқини таъминлаган ҳолда амалга оширилиши шарт.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги кўп квартирали уй-жойларни зилзилабардошлик бўйича хатловдан ўтказишга масъул бўлган давлат бошқаруви органи этиб белгиланган.

Матбуот анжуманида журналистлар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берилди.

Д.Маматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўп квартирали уй-жойлар йиллар кесимида зилзилабардошлик бўйича хатловдан ўтказилади