Коня шаҳрида давом этаётган V Ислом бирдамлиги ўйинларининг кечаги кун баҳслари ҳамюртларимиз учун омадли кечди.

Муросасиз ва шиддатли мусобақаларда иқтидорли спортчиларимиз 12 та медалга мушарраф бўлишди.

Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашидов таэквондо беллашувларида барча рақибларини мағлуб этган ҳолда Ислом бирдамлиги ўйинларида 68 кило оғирликдаги таэквондочилар орасида олтин медалга эга чиққан бўлса, 63 килограммда жанг олиб борган Ниёз Пўлатов бронза медалини қўлга киритди.

Эркин кураш мусобақаларида 67 кило оғирликда гиламга чиққан Ғуломжон Абдуллаев шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Расулжон Абдураҳимов, Абдулла Азимов ва Ҳабибулло Эргашевдан иборат спорт гимнастикачиларимиз жамоавий баҳсларда кумуш медалга сазовор бўлишди. Абдураҳимов яккалик кўпкураш мусобақасида бронза медалига ҳам сазовор бўлди.

Пара сузиш мусобақасида бугунгача 2 та олтин ва 1 та бронза соҳиби бўлган Азизбек Бойназаров бу сафар кумуш медалга эга чиқди.

Ортда қолган кунлардаги медаллар сарҳисобига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 56 та давлат орасида 5 та олтин, 6 та кумуш, 12 та бронза, жами 23 та медаль билан умумжамоа ҳисобидаги туринчи поғонани янада мустаҳкамлади.

[gallery-8261]

Умумжамоа баҳсларида Туркия терма жамоаси 22 та олтин, 18 та кумуш, 14 та бронза, жами 54 та медаль билан етакчилик қилаётган бўлса, 2-ўринда бораётган Эрон вакиллари 8 та олтин, 12 та кумуш, 7 та бронза медалига эга бўлиб турибди. Рўйхатнинг учинчи қаторидан жой олган Қозоғистон вакилларида эса 6 та олтин, 1 та кумуш, 8 та бронза медали мавжуд.

Ислом бирдамлиги ўйинларида бугунгача медалларга эгалик қилган давлатлар сони 30 тага яқинни ташкил этмоқда.

Бугун, 11 август куни ўқ отиш, таэквондо, сузиш, енгил атлетика, спорт курашлари каби спорт турларидаги мусобақалар давом этса, оғир атлетикачилар дастлабки баҳсларни ўтказишади. Айтиш жоиз, Ислом бирдамлиги ўйинларида ўтадиган оғир атлетика мусобақаларида юртимиз шарафини 11 нафар спортчи ҳимоя қилади.

Терма жамоамиз мусобақада ўз иштирокини 12 августдан бошлайди. Унда ўйинларнинг совринли ўринлари учун истеъдодли спортчиларимиз Адҳамжон Эргашев ва амалдаги жаҳон чемпиони Достон Ёкубов супага кўтарилади.

Тўлқин Рўзиев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Коня-2021": 12 та медалнинг ғурури