2023-2024-ўқув йили учун ОТМларга кириш тест синовлари натижаларига кўра 193 минг 421 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинган. Тегишли тартибга асосан, ОТМга тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган талабалар учун шартнома тўловларини ўқув йили давомида тенг улушларда тўртга бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилган.

Хўш, контракт шартнома пулини тўлашнинг сўнгги муддати қачон?  

Мазкур савол юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги масъул ходими Юсуф Пардаев қуйидагиларни маълум қилди.  

– Белгиланган базавий тўлов-контракт миқдорининг камида 25 фоизини талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 15 сентябргача ёки давлат қабул комиссияси белгилаган муддатгача ҳамда иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун 1 октябргача ёки ОТМ раҳбарияти томонидан узайтирилган муддатгача тўланиши белгиланган.  

Шу билан бирга, белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 апрелгача ва 100 фоизи 1 июлгача ёки ОТМ раҳбарияти томонидан узайтирилган муддатларгача тўланиши лозим. Хорижий фуқаролар учун ОТМ раҳбарияти белгилаган муддатларгача тўлаш керак бўлади.  

Табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга ўқув йилининг биринчи ярми учун тўловларни амалга ошириш муддати ва миқдорлари Давлат комиссияси томонидан ва қолган қисми ОТМ ректори (филиал директори) томонидан белгиланган муддатларгача амалга ошириш белгиланган.  

Шу билан бирга, амалдаги қонунчиликка мувофиқ молиявий мустақиллик берилган давлат ОТМларига талабаларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш бўйича мустақил қарор қабул қилиш ваколати берилган. 

Алоҳида айтиб ўтиш керакки, прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, шунингдек йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки турмуш ўртоғининг таълим олиши) учун тўловларга йўналтирган иш ҳақи ва бошқа даромадлари солиққа тортилмайди.  

Мазкур имтиёз солиқ тўловчининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тижорат банклари томонидан ажратилган таълим кредитларини (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларига нисбатан ҳам қўлланилади.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Контракт тўлашнинг сўнгги муддати қачон?