Айни дамда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси қизғин давом этмоқда. Бу жараёнда халқимиз томонидан минглаб таклифлар тушмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси парламент ваколатлари доирасида Конституциявий комиссия билан Қонунчилик палатасидаги Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмиталари масъуллигида кўриб чиқилмоқда.

Сизга маълумки, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 15 июлдаги қарорига асосан, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасининг муддати иккинчи марта 2022 йил 1 августга қадар узайтирилди.

Табиий савол туғилади: Нега бундай қарорга келинди? Умумхалқ муҳокамаси муддатининг узайтиришнинг қуйидаги 4 та сабаблари бор.

Биринчи сабаб. Конституциявий комиссия аъзолари, депутатлар, сенаторлар, олимлар, мутахассислар иштирокида жойларда ўтказилаётган учрашувлар, мулоқотларда лойиҳа бўйича халқимиз билдираётган таклифларнинг сони ва салмоғи ортиб бормоқда. Бу эса, умумхалқ муҳокамаси учун 10-15 кун муддат камлик қилишини кўрсатди.

Конституциявий ислоҳотларнинг биринчи босқичида, яъни 20 майдан 24 июнга қадар фуқароларимиздан 62 мингдан ортиқ таклифлар тушди.

Иккинчи сабаб. Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича салкам бир ой ичида 80 мингдан ортиқ таклифлар тушди.

Таклифларнинг сони ўсиш динамикаси ҳақида гап кетганда, аниқ рақамларни келтириш ўринли бўлади.

Сир эмаски, Конституциявий комиссия ташкил этилиб, таклифлар йиғиш ишлари бошланган 26 май-25 июнь кунлари жами 62 238 та таклифлар келиб тушган эди. Конституциявий қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, умумхалқ муҳокамаси эътиборига ҳавола этилган санадан, яъни 25 июндан то 21 июлга қадар жами 88 515 та таклифлар келиб тушди.

Умумхалқ муҳокамасини эълон қилиш бўйича парламентнинг илк қарорида муҳокама 25 июндан то 5 июлга қадар ўтказилиши белгиланган эди. Муҳокаманинг биринчи ўн кунлигида халқимиздан қонун лойиҳаси бўйича 49 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушганди. Таклифлар йўллашдаги фаоллик кундан-кунга ўсиб бориши кузатилди. Дейлик, муҳокаманинг илк кунида 2771 та таклифлар берилган бўлса, 6-кунга бориб, кунлик таклифлар сони 14 702 тани ташкил этди. Яъни, ҳар куни келиб тушадиган таклифлар сони қарийб 5 баробарга ўсган вақтлар ҳам бўлди.

Умумхалқ муҳокамаси муддати иккинчи бор узайтирилганида, яъни 5 июлдан 15 июлга қадар бўлган даврда кунлик таклифлар ўсишида бирмунча барқарорлик кузатилган бўлсада, уларнинг умумий сони кўплигича қолди, яъни иккинчи ўн кунликда яна 15 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушди.

Бу эса парламент Қуйи палатаси томонидан яна бир бор умумхалқ муҳокамаси муддатини узайтиришга оид қарор қабул қилинишига сабаб бўлди.

Учинчи сабаб. Умумхалқ муҳокамаси жараёнида миллий қонунчилик базаси ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига доир таклифлар тинмаяпти. Бу таклифларнинг ҳар бири қонун ижодкорлари – ОМҚП учун хазина. Халқимизда муҳокама кайфияти етилган авж палласида мулоқотнинг бу ноёб шаклидан мукаммал фойдаланиш, халқимизнинг барча ёш тоифасини фикрини тўла эшитиш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланди.

Тўртинчи сабаб. Умумхалқ муҳокамаси муддатини узайтириш тўғрисидаги парламент қарори фуқароларимиз истак ва талабларидан келиб чиқиб қабул қилинди. Конституция – мамлакатимиз, халқимиз, миллатимизнинг келажагини белгилаб берувчи бош ҳужжат. Бундай вазиятда асосий мақсад — жараённи белгиланган тақвим асосида қатъийлик билан ўтказиш эмас, аксинча, халқ фикрини охиригача эшитиш, сўнгра хулоса қилишдир. Бу жараён эса шошмашошарликни Биз мана шу режа-мақсадга амал қилдик.

Шу билан бирга, айтиб ўтиш жоиз, муддат иккинчи маротаба сурилганидан сўнг (1 августгача) кунлик таклифлар сони динамикасида сезиларли даражада пасайиш кузатилди. Масалан, 16 июль куни қайд этилган мурожаатлар сони 1 695 та бўлган бўлса, 19 июлга келиб кўрсаткич 516 тага етди, холос.

Энди эса ижозатингиз билан, Конституциявий комиссия ҳамда масъул икки қўмита фаолияти ва таклифларнинг кўриб чиқилиш жараёнига тўхталамиз.

Ўтган вақт давомида масъул қўмиталар томонидан қонун лойиҳасини маромига етказишга доир 40 га яқин йиғилиш ўтказилиб, унда олимлар, эксперт ва мутахассислар билан биргаликда халқимиздан келиб тушаётган таклифлар кўриб чиқилаяпти, Конституциявий қонун лойиҳасининг янги таҳрирдаги матни такомиллаштирилмоқда.

Келиб тушаётган таклифларнинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, энг кўп таклифлар лойиҳанинг 1, 13, 41, 90, 93, 99, 100, 101 ва 102-моддалари бўйича келиб тушмоқда. Уларнинг соҳалар кесимидаги таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, энг кўп таклифлар маъмурий-ҳудудий масалалар (38 456 та), давлат бошқаруви соҳаси (28 297 та), инсон ҳуқуқлари йўналиши (2 125 та), таълим соҳаси (1862 та) ва маҳаллий давлат ҳокимияти (910 та) соҳаларига оид моддаларга тегишли бўлмоқда.

Таклифларни бериш жараёнида барча ҳудуддаги фуқаролар фаол иштирок этмоқда. Бу борада, айниқса, Тошкент шаҳри, Хоразм, Сурхондарё, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси бошқа вилоятларга қараганда етакчи ўринда турибди. Хорижий давлатлардаги ватандошларимиздан ҳам кўплаб таклифлар келиб турибди.

Конституциявий ислоҳотлар жараёнида эркаклар аёлларга нисбатан анча фаол. Хусусан, 50 590 та таклифнинг ташаббускори эркаклар (яъни, таклифлар умумий сонидан 60,7 фоизи), 32 722 таси эса аёллар (39,3 фоизи). Шунингдек, 5 203 та таклиф аноним тарзда келиб тушган.

Таклифларни бериш жараёнида келажагимиз эгалари бўлмиш – ёшларнинг таклиф ва ташаббуслар билан фаол иштирок этаётганлиги таҳсинга сазовордир. Хусусан, келиб тушган таклифларнинг 68 фоизи ўттиз ёшгача бўлган фуқаролардан, қолган 32 фоиз таклифлар аҳолининг ўрта ва катта қатламидан келганлигини қайд этиш жоиз.

Конституциявий ислоҳотлар жараёнида ўз таклифлари билан фаол қатнашган барча фуқароларга 130 мингдан ортиқ миннатдорлик смс-хабарномалар юборилиши ташкиллаштирилди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Конституциямизга киритилаётган ўзгаришлар ҳамда олиб борилаётган ишларни аҳолининг кенг қатламига етказиш мақсадида оммавий ахборот воситалари орқали кўплаб материаллар чиқарилмоқда. Жумладан, давлат ва нодавлат телеканалларда жами 10 мингга яқин лавҳалар, интервьюлар, информацион ва махсус кўрсатувлар эфирга узатилди.

Давлат ва нодавлат радиоканалларда 2,5 мингдан зиёд информацион ва махсус эшиттиришлар ташкил қилинди. Марказий ва ҳудудий босма нашрларда 950 та мақолалар чоп этилди. Конституциявий комиссия аъзолари ва экспертларнинг ОАВ да мунтазам чиқишлари ташкил этилмоқда.

Шу билан бирга, жуда катта аудиторияни ўзида қамраб олган ижтимоий тармоқлардан унумли фойдаланилмоқда. Жумладан, конституциявий ислоҳотлар юзасидан интернет нашрларида ва «Telegram», «Facebook», «Instagram», «YouTube» каби ижтимоий тармоқларда жами 42 366 та ахборот материаллари эълон қилинди.

Шу ўринда Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасида халқимиз томонидан билдирилаётган муносабатлар, таклифларнинг айримларига қисқача тўхталиб ўтсам.

Масалан, Фарғона вилоятидан Д.Рахимов “ходимнинг розилигисиз иш вақтидан ташқари ишга жалб қилиш жавобгарликка сабаб бўлади” деб кўрсатинглар, деб таклиф киритган. Ёки Бухоро вилоятидан Д.Жаббарова Конституцияга “Давлат хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш”ни назарда тутувчи янги модда киритишни таклиф қилган.

Таклифлар фуқароларимизнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий ҳаёти ва шахсий ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлаётганлиги билан аҳамиятлидир. Шу билан бирга, айрим фуқароларимиз Конституциявий қонун лойиҳасининг 46-моддасига жамиятимизда аёллар ва эркаклар тенглигини, уларнинг тенг ҳуқуқ ва имкониятлари давлат томонидан кафолатланишини Бош Қомусимизда акс эттиришни таклиф қилишган.

Хусусан, М.Азизова “Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар. Хотин-қизлар ва эркаклар гендер тенглиги давлат томонидан кафолатланади” деган таклифни илгари сурган бўлса, Тошкент шаҳридан Ш.Гаффарова 46-моддасига иккинчи қисм сифатида "Давлат жамиятнинг барча соҳаларида аёллар ва эркаклар учун имкониятлар тенглигини кафолатлайди" деган таҳрирда қўшимча киритишни таклиф этган.

Хоразм вилоятидан Р.Қурбонбоев 46-модда бўйича ўз таклифида “эркаклар ва хотин қизлар белгиланган қонун доираси асосида тенг ҳуқуқлидурлар” деган таҳрирда киритишни сўраган.

Умумхалқ муҳокамаси жараёнида парламент аъзолари ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари, сиёсий партиялар, идора ва ташкилотлар томонидан ҳудудларда давлат органлари, маҳаллалар, корхона ва муассасаларда жами 1 081 000 нафар фуқаролар иштирокида ўтказилган 18 798 дан зиёд учрашувда конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказилди.

Ҳозирда Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталари ва Конституциявий комиссия келиб тушаётган таклифларнинг барчасини кўриб чиқиб, ўзларининг асослантирилган хулосаларини тайёрламоқда ва қонун лойиҳасини маромига етказиш ишлари билан банд.

Бир сўз билан айтганда, Конституциянинг ўзи халқнинг руҳияти, тафаккури ва дунёқараши билан суғорилган бўлиши лозим. Шундагина у халқчил Конституция бўлади. Халқимиз томонидан берилган таклифлар сўзсиз конституция нормаларини янада бойитади. Зотан, ҳар қандай демокртик ислоҳотлар мустаҳкам конституциявий-ҳуқуқий асосга эга бўлсагина бардавом ва самарали бўлади.

Одилжон ТОЖИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари,

Конституциявий комиссия Матбуот котиби

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституциявий қонун лойиҳаси халқимиз таклифлари асосида маромига етказилмоқда