Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Конституциявий комиссия раиси Акмал Саидов БААда фаолият юритаётган ватандошларимиз билан Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати ўтказди.

Акмал Саидов иштирокчиларга сўнгги йилларда республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Ўзбекистон Конституциясига киритиш таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, Самарқандда ўтказилган ШҲТ саммити якунлари тўғрисида сўзлаб берди. 
 
— Таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар умумхалқ муҳокамасидан ўтказилди, улар, шунингдек, Конституциявий комиссия томонидан батафсил таҳлил қилинганидан кейин энг мақбуллари Бош қомусимизга киритилади, — деди Акмал Саидов. – Юртдошларимизнинг хоҳиш-истаклари meningkonstitutsiyam.uz портали орқали қабул қилинди. 
 
Давра суҳбати иштирокчиларининг конституциявий ислоҳотларга оид барча саволларига А.Саидов батафсил жавоб берди. 
 
Мулоқот якунида БААда истиқомат қилаётган ватандошлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгаришлар, хусусан, конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш бўйича якдил эканликларини билдирди. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституциявий комиссия раиси БААда ватандошлар билан учрашди