Наманган давлат университетида "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида" ги Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Олийгоҳ раҳбарияти қошидаги "Пресс клуб" ташаббуси билан ўтказилган тадбирда Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали директори, тиббиёт фанлари номзоди, ЎзЛиДеП вилоят кенгаши раиси Солижон Мўминов ҳамда университет проректори Наримон Деҳқонов спикер сифатида иштирок этди.

Университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқот жараёнида янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳияти, бўлажак референдумнинг аҳамияти хусусида батафсил сўз борди. Янгиланаётган Бош қомусимизнинг муҳим жиҳатлари, уни қабул қилиш зарурияти, унга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар, референдумни ўтказиш тартиби юзасидан батафсил тушунчалар берилди.

Таъкидлаш ўринлики, чин маънода халқ хоҳиш-иродасининг ифодаси сифатида янада тўлақонли ва мукаммал Асосий Қонунга айланаётган, янгича мазмун касб этаётган Конституциямизнинг ҳар бир моддаси шаънимиз, қадр-қимматимиз, соғлигимиз, таълим олишимиз, меҳнат қилишимиз, бир сўз билан айтганда, бутун ҳаётимиз ва унинг ҳар бир жиҳати учун дахлдор.  

Шунингдек, Конституцияда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари сезиларли даражада кенгаяётганлиги, уни экологик ҳуқуқлар, соғлиқни сақлаш, гендер тенглик, эркин ҳаракатланиш каби ҳуқуқлар билан тўлдирилаётганлиги янада аҳамиятли. Хусусан, янги Конститутциямизда биргина таълимга оид нормаларнинг икки баробарга ортгани, унга инклюзив таълим олиш ҳуқуқи ҳақидаги модда киритилгани эътиборга молик.  

– Биз нега янгиланаётган Конституциямизни халқчил Конституция деб айтаяпмиз? Негаки, мазкур қомусий ҳужжат халқимиз томонидан билдирилган 220 мингдан зиёд таклифлар асосида янгиланди ва тўлдирилди, – дейди депутат Солижон Мўминов. – Конституциямизнинг 128 та моддасининг 91 тасида концептуал ўзгаришлар амалга оширилган бўлса, унга 27 та янги модда киритилди. “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳасини чуқур ўрганиш, бўлажак референдумда ўз хоҳиш-истагимизни намоён қилиш барчамизни Ватанимиз ва халқимиз тақдирига бефарқ эмаслигимизни кўрсатади.  

– Қувонарлиси, тарғибот тадбирларида ёш авлод вакиллари жуда фаол. Хусусан, Наманган давлат университети талабалари билан бўлиб ўтаётган учрашувларда ёшларнинг ташаббускорлиги яққол сезилмоқда, – дейди НамДУ "Пресс клуб" раҳбари Санжарбек Ҳамидов. – Янгиланаётган Конституциямиз мустақил мамлакатнинг тўла ҳуқуқли фуқароси сифатида фаровон ҳаёт кечиришимиз учун асос бўлиб хизмат қилади. Бошқача айтганда, Конституция – бугунимиз, эртамиз, келажагимиз учун пойдевордир.

Айнан шунинг учун ҳам “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонуни лойиҳасига бефарқ бўлмаслигимиз, 30 апрел куни бўлиб ўтадиган референдумда ҳар биримиз шахсан иштирок этишимиз орқали ўз сиёсий иродамизни намоён қилишимиз лозим.

Тарғибот тадбирида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Ёшлар бўлажак референдумда фаол иштирок этишга чорланди. Ўз навбатида, талабалар ҳам ўз тенгдошларини бу муҳим сиёсий жараёнда фаоллик кўрсатишга чақирдилар.

Оқилхон Дадабоев,

ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституциявий ислоҳотларга талабалар бефарқ эмас