-

“Ўзбекистонда мустақил ва кучли давлат қуришдан асосий мақсад инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланадиган ва ҳурмат қилинадиган адолатли жамият барпо этишдир”

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Ўзбекистон Конституцияси 30 ёшга тўлмоқда. Ўтган йиллар ичида мамлакатда замона­вий технологиялар, фуқароларнинг турмуш даражасини ошириш ва миллий иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлаш бўйича улкан ўзгаришлар рўй берди.

Яъни Бош қомус, энг аввало, халқимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини олий ўринга қўйган ҳолда ўзининг қатъий нормаларини ҳаётга татбиқ эта олган ҳужжатдир. Ушбу қатъий нормалар 2022 йилга келиб Янги Ўзбекистоннинг ҳуқуқий пойдевори сифатида мустаҳкамлаш заруратини уйғотди. Таъбир жоиз бўлса, бу шунчаки зарурат эмас, балки, мамлакатимизда бошланган буюк ўзгаришлар даври – учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишнинг муҳим шартидир.  

Мана шу ислоҳотларни фаол кузатувчиси сифатида айтишим мумкинки, бундан йигирма йил аввалги фуқароларимиз фаол фуқаролик позициясига эга бўлмаган, давлат ва жамият фаолиятига аралашмаган ёки аралашишни истамаган бўлса, ҳозир замон ўзгарди. Одамларда давлатнинг ҳар бир жабҳасида олиб борилаётган сиёсий ўзгаришларга ўз фикри ва қарашлари шаклланди.  

Эътиборлиси шундаки, Ўзбекистон Президенти ҳукумат ваколатларини кенгайтириш, Вазирлар Маҳкамаси ва ҳокимликларнинг экология, ёшлар, оилани қўллаб-қувватлаш, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш, жамоат транспортини ривожлантириш, аҳолининг дам олиши учун зарур шароитлар яратиш, фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича масъулиятини Конституцияда белгилаш лозимлигини таъкидламоқда. Ўзбекистон халқининг ҳам Конституцияга киритилаётган ўзгартишлар мамлакат суверенитетини, давлатнинг ижтимоий моҳиятини тобора мустаҳкамлаб боришига ишончи комил. Бинобарин, муҳокамага қўйилган кўплаб тузатишлар инсонпарварлик тамойилларига асосланган, ҳаёт сифати яхшиланишига хизмат қилади.

“Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонун лойиҳаси бўйича Бош Қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартиш ва қўшимчалар, 16 та нормани ўз ичига олган 6 та янги модда (прим-моддалар) қўшиш таклиф этилмоқда. Мазкур таклиф этилаётган нормаларга халқимизнинг муносабатини Референдум ўтказиш йўли билан аниқлаш режалаштирилди. 

Шу ўринда мамлакатимизда ўтган уч йил мобайнида суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд ҳокимиятининг фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги роли ва аҳамиятини ошириш борасида бир қатор муҳим ислоҳотлар амалга оширилди. Ана шу маънода Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109, 111, 112, 116-моддалари ҳар жиҳатдан бойитиладиган бўлди.  

Масалан, 109-модда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фаолиятига боғлиқ бўлиб, унинг биринчи қисмидан конституциявий судлов ишларини юритиш амалиётини умумлаштириш натижалари юзасидан деган сўзлар чиқариб юборилиши таклиф этилмоқда. Яъни ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этади, деб қолдириляпти. Чунки, Конституциявий суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот тақдим этиш вазифаси  асосий вазифалардан биридир.  

Судлов ишини умумлаштириш натижаси ёки фаолиятни мониторинг қилиш масалалари Конституциявий суд фаолиятининг йўналиши ҳисобланади. Бунда фуқаролар ва юридик шахсларнинг муайян ишда суд томонидан уларга нисбатан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш ҳақидаги шикоятларини кўриб чиқади, шунингдек, 8-банд билан тўлдириляпти, яъни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан берилган ваколати доирасида ишларни кўриб чиқади.  

Янгиланаётган Конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ва ишончли кафолат яратиши лозим.

Бугунги шиддатли замонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган демократик фуқаролик жамияти барпо этиш орқали Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ривожланган давлатлардаги инсонлардан кам бўлмаган ҳолда ишлаши ва яшаши учун шароит яратиш – асосий вазифамиздир.

Зеро, Ўзбекистон халқи Конституцияга киритиш таклиф этилаётган янги норма ва қоидаларни англаб, қалбидан ўтказиб, уларга холис ва ҳаққоний муносабат билдириши келажак ҳаётини қуриш учун пойдевор бўлиб хизмат қилади. 

Саодат АХМЕДЖАНОВА,

Ўзбекистон Республикаси

 Конституциявий суди эксперти

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституциявий ислоҳотлар: барчаси инсон қадри учун