Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоқ академик лицейида бир қатор соҳа вакиллари, лицей ўқитувчилари ва ўқувчи-ёшлари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллигига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Дастлаб Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоқ академик лицейи директори Равшанбек Игамбердиев кириш сўзи билан очди.

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, ЎзХДП фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов, Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси аъзоси Тоғайтўре Қаллибеков ва Қорақалпоғистон Республикаси Суди иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Ўктамжон Сабиров тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклаб, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ёшлар сиёсати ва бошқа муҳим ўзгаришлар асосида Конституциянинг тутган ўрни ва аҳамиятини таъкидлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси 1993 йил 9 апрель куни ўн иккинчи чақириқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Советининг ўн иккинчи сессиясида қабул қилинган. Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси муқаддима, 6 та бўлим, 26 та боб, 121 та моддадан иборат.

Тадбир давомида Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан академик лицей ўқувчилари ўртасида “Конституция – келажагимиз кафолати”  мавзусида ўтказилган танлов ғолибларига диплом ва совғалар топширилди.

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа вакилларидан жавоб олди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституциянинг ўрни ва аҳамияти