Конституциямиз – бахтимиз қомуси
Марказий банкда 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан “Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Тошкент давлат юридик университети масъул ходими, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Нуриддин Шерматов янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти ва унинг ҳаётимиздаги аҳамиятига тўхталиб ўтди.

Шу билан бирга, унда янги таҳрирдаги Конституция асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида мутлақо янги босқичга ўтилгани, унинг мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясини таъминлашдаги ўрни, иқтисодий, ижтимоий, маданий-маърифий ҳаётнинг турли соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бу борада эришилаётган натижаларни мустаҳкамлашдаги аҳамияти эътироф этилди.

Конституцияда, ҳар ким эркинлик ҳамда шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Унга кўра, ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланишига йўл қўйилмайди.
Жиноятда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда кўриб чиқилмагунча қийноққа солиниши, унга нисбатан зўравонлик, шафқатсиз ёки қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар олиб бориш мумкин эмаслиги тўғрисида кўрсатилган.
Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.
Ш.Маматуропова,
ЎзА