Эксперт таҳлили
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2-сон Тошкент академик лицейи Ҳуқуқий, ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси, мустақил изланувчи Муроджон Аҳмедов ЎзА мухбирига берган интервьюсида Конституцияда белгиланган дам олиш кунлари, умуман, меҳнат қонунчилигидаги масалаларга тўхталди.
– Инсон меҳнат қилар экан, ҳам маънан, ҳам жисмонан ҳордиқ олишга эҳтиёж сезади. Меҳнат қонунчилигида ҳар бир шахс дам олиш ҳуқуқига эга экани, меҳнат шартномаси бўйича ишловчининг қонунда белгиланган иш вақти давомийлиги, дам олиш ва байрам кунлари, ҳақ тўланадиган ҳал йилги таътил кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон ҳуқуқлари, жумладан, ижтимоий, иқтисодий – дам олиш, ижтимоий таъминот олиш, нафақага чиқиш ҳуқулари қонуний тарзда кўрсатилган. Масалан, меҳнат қонунчилигида белгиланган дам олиш кунлари бор. “Тақвимдаги қизил кунлар” – реал ҳолатда дам олиш кунлардир.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/__doekhLwxI" title="Konstitutsiyada belgilangan dam olish kunlari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>“1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни” сифатида эътироф этилган. Б эса қўшимча дам олиш – ишланмайдиган кунлар сифатида эълон қилинган. Агар ўша кун шанба ёки якшанбага тўғри келадиган бўлса, қўшимча дам олиш куни бўлади, демак реал дам олинган ҳисобланади.
Шунингдек, “11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни”, аммо жорий йил дам олмадик. Бу саволга “қонуний меҳанизм жараёни бор”, деб жавоб бераман. Қонуннинг кучга кириши матбуотда эълон қилиш билан кафолатланади. Яъни бу жараёнда Олий Мажлис расман эълон қилмаса ҳисобмас.
Ҳар бир “тақвимдаги қизил кунлар” учун дам олиш ҳужжатда доимий белганланган реал норма. Қайд этиш керак, Вазирлар Маҳкамаси, Президент фармони, Меҳнат кодекси дам бериш ҳуқуқига эга. Мамлакатимизда меҳнат қонунчилиги, янги нормалар, айнан Конституция ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мослаштирилади, сўнгра тузилади.
Беҳруз Худойбердиев,
Аслиддин Алижонов (видео), ЎзА