Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида “Конституция – халқ иродасининг ифодаси” мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, Ички ишлар ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

– Конституциявий қонун лойиҳасида инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши белгиланяпти, – дейди тадбирда сўзга чиққан Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Марҳабо Пардаева. – Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак. Шунингдек, қонунда назарда тутилган пенсиялар, нафақалар ва бошқа ижтимоий ёрдамнинг миқдори расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан кам бўлиши мумкин эмаслиги аниқ кўрсатилмоқда, фуқаролар тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини давлат ҳисобидан бепул олишга ҳақли экани қатъий ўрнатилмоқда.

[gallery-11412]

– Мустақил тараққиётимизнинг ҳозирги даврида мамлакат ижтимоий ҳаётининг барча соҳалари қатори давлат ҳокимияти ва бошқаруви соҳасида ҳам юртимизда тинчлик-хотиржамликни, сиёсий барқарорликни, ижтимоий тотувликни, иқтисодий тараққиётни, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ кенг қамровли ислоҳот ва модернизация жараёнлари давом этмоқда, – дейди Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Ҳалим Сафаров. – Бу жараёнлар, юртбошимиз томонидан “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида” белгилаб берилганидек, ўта муҳим бир мақсадга, яъни ҳокимиятлар бўлиниши конституциявий принципини ҳаётга изчил татбиқ этиш, ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали тизимини шакллантириш, марказда ва жойларда қонун чиқарувчи ва вакиллик ҳокимияти ваколатлари ҳамда назорат функцияларини кучайтириш, суд тизимини либераллаштириш ва унинг мустақиллигини таъминлаш бўйича ғоят долзарб чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган.

Биз мустақил тараққиётимиз даврида иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳаларда қандай улкан ютуқларга эришган бўлсак, уларнинг барчасига Конституциямиз ва қонунларимизга оғишмай амал қилганимиз туфайли бўлди. Улар мамлакатимизда Конституция ва қонун устуворлигининг амалдаги ифодасидир. Шундай экан, ўз ҳуқуқ ва эркинликларимиз қонуний асосига бефарқ бўлмаслигимиз шарт.

Тарғибот тадбири давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция – халқ иродаси ифодаси