Конституция — барча қонунларимизнинг асоси, мамлакатимиз фаровонлиги, халқимиз бахт-саодатининг кафолати.

Шундай экан, бу Асосий қонунимизни бугунги ислоҳотлар кўламидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириб бориш долзарб аҳамият касб этади. Айни мақсадда ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамасидан ўтказилмоқда. Бу муҳим жараёнда барча ташкилот ва идоралар иштирок этаётир.  

Куни кеча Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси билан ҳамкорликда “Конституция — миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик ва эътиқод эркинлигимиз гаровидир” мавзусида ўтказилган тадбир ҳам айни мақсадга қаратилди.  

Видеоконференцалоқа шаклида ўтган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Конституциявий комиссия раиси Акмал Саидов иштирок этди ва маъруза қилди. 

Қайд этилганидек, сўнгги йилларда ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилаётир. Бунинг замирида, энг аввало, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига бўлган эътибор, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, инсон ҳуқуқларининг энг олий қадрият сифатида тан олиниши каби ҳаётий тамойил мужассам. Конституция – истиқлол ва мустақил Ўзбекистон рамзи, ғурур-ифтихори, шу заминда истиқомат қилаётган миллати, дини, ирқи, тилидан қатъи назар, барча учун мустаҳкам ҳимоя, фуқаролик жамиятимиз истиқболини аниқлаб берувчи дастуриламал ҳужжатдир. Бугунги ислоҳотлар даврида уни янада такомиллаштиришга, ўзгартиришга катта эҳтиёж сезилаётгани алоҳида таъкидланди. 

Акмал Саидов ўз маърузаси давомида Конституция бугунги саъй-ҳаракатлар учун дастур бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлаб, Конституциявий қонун лойиҳаси ҳамда бугунги жараёнлар юзасидан  батафсил маълумотлар берди.   

Бош қомусимизга Янги Ўзбекистонга ҳамда унинг тараққиётига жавоб берадиган янги қоидаларни киритиш керак бўлади. Конституция лойиҳасининг мазмун-моҳияти, унинг Янги Ўзбекистон тараққиётининг ҳуқуқий асоси экани, фуқароларнинг бурч ва мажбуриятлари, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамият ҳаётининг барча соҳаларини изчил либераллаштириш ва модернизация қилиш, таълим, фан, маданият ҳамда маънавият ривожида муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилиши тўғрисида батафсил тушунтирилди. 

Ўз навбатида, тадбир иштирокчилари ҳам Конституциявий қонун лойиҳасига бир қатор таклифларини берди, ўз муносабатларини билдирди. 

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция — миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик гаровидир